Жаҳон Банки билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичи
2011 йилнинг 6 декабрида Жаҳон Банки Директорлар Кенгаши Ўзбекистон билан биргаликда 2012-2015 молия йилларига мўлжалланган янги дастурини изоҳловчи ҳамкорлик Стратегиясини маъқуллади.
Янги йўналиш Ўзбекистоннинг юз йилликнинг ярмигача ўрта даржада даромад қилувчи мамлакатлар қаторига кириш борасидаги тараққиёт концепцияси билан ҳамкорлик дастурини таклиф қилади.
Ушбу стратегик ҳужжат Ўзбекистон ҳукумати ва ривожланишга оид барча хамкорлар, шунингдек, фуқаролик жамияти ташкилотлари, илмий ва ишбилармон доиралар, соҳага доир уюшмалар, ҳамда кўпёқлама ва иккиёқлама донор ташкилотлар билан узоқ давом этган музокаралар натижасида тайёрланди.
Жаҳон Банки Ўзбекистон билан ушбу ҳамкорлик Стратегиясини амалга оширар экан, ижтимоий – иқтисодий тараққиёт борасидаги давлат дастурининг: самарадорлик, рақобатбардошликни ошириш, диверсификацияни тезлаштириш ва ижтимоий интеграцияни таъминлаш борасидаги асосий жиҳатларини фаоллаштиришда кўмак беришга ҳаракат қилади.
Янги молиялаштириш пакети 1,3 милярд АҚШ доллари миқдорида бўлиб, унинг таркибига Ҳалқаро ривожланиш ассоциациянинг имтиёзли кредитлари ва Ҳалқаро тиклаш ва ривожлантириш банки берган маблағ ҳам киради. Ушбу пакет Банк томонидан молиялаштириладиган – мамлакатнинг тараққиёт эҳтиёжлари, унинг даромад даражаси, келажак иқтисодий режалар, иқтисодиётни бошқариш, қашшоқлик даражаси пасайтириш ва дастурни амалга ошириш натижаларини ифода қилади. Аввалги тўрт йил давомида бу пакет сув таъминоти ва санитария, ирригация, энергетика, транспорт тармоқларини ва хусусий тармоқларни молияларштиришни таъминлайди. Ундан кейин эса Банк соғлиқни сақлаш ва таълим тармоғидаги асосий хизматларни ҳам кенгайтиришга кўмаклашиш ниятида.
Таклиф қилинаётган таҳлилий ва маслаҳат хизматлари келжакда тараққиётнинг барча тармоқлар бўйича комплекс тайёргарлик кўришда таҳлиллар борасида Ўзбекистонга ёрдамлашишга йўналтирилган.
Мева-сабзавот етиштириш ва энергетика соҳаларини ривожлантириш ана шу таҳлилий ишларнинг мисоли бўла олади. Бундан ташқари, “2030 йилгача Ўзбекистон иқтисодиётини тизимлар бўйича транформациялаш Концепцияси” стратегик ҳужжатини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликдаги режалар ҳам кўзда тутилган. Ўзбекистондаги тадқиқот муассасалари билан олиб борилаётган ушбу ҳамкорликдаги ишлар мамлакат олдига қўйган тараққиёт мақсадларининг амалга ошишига ёрдам беради.
“Ҳамкорликнинг янги Стратегияси аввалги 2008-2011молиявий йиллардаги Стратегиядан орттирилган ижобий тажрибалардан фойдаланади,” - дейди Жаҳон Банкининг Ўзбекистондаги вакили жаноб Такуя Камата. “Ўзбекистон кенг имкониятлар юрти. Мамлакатда ёшлар таълимига катта эътибор берилади. Бу эса жуда қимматли заҳира. Шунингдек, бу юртда мева, сабзавот етиштириш учун ҳам имкониятлар етарли. Электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва иқтисодий инвестициялар иқлимини яхшилаш ҳам иқтисодий ислоҳотларнинг асосий жиҳатларига киради. Давлат бошқарувида холислик ва масъулият эса иқтисодий ўсиш учун жуда зарур бўлиб, бунинг натижаси ахолининг барча қатламлари орасида кенг ёйилади,”- дейди жаноб Такуя Камата ўз сўзини давом эттириб.
Ўзбекистон 1992 йилда Жаҳон Банкига аъзо бўлган. Бугунги кунда Жаҳон Банки томонидан молиялаштирилган ўнта лойиҳа амалга ошириляпти. Ушбу лоийҳалар бўйича мажбуриятларнинг умумий миқдори эса 630 миллион АҚШ долларидан иборат.









