2011 йилнинг ёрқин воқеалари
Одатда биз соатлаб вақт ўтганига эътибор бермаймиз. Кейин эса кунлар, ҳафталар, ойлар ўтиб кетади. Йилни якунлаётганимизда эса ҳар биримиз ортга назар ташлаймиз, ўтган умримизга баҳо берамиз. Ўтган бир йил кўз ўнгимизда ҳудди кино тасмаси каби айланади ва ундаги воқеа-ҳодисалар кўз ўнгимизда гавдаланади. Биз эса уларнинг орасидан энг муҳимларига тўхталамиз. Келинг сиз билан БМТ фаолиятида 2011 йилда рўй берган муҳим воқеаларни биргаликда қайд этамиз.
1 - Кадр. БМТ ташкил топган кун.
1945 йилдан буён 24 октябрь бутун дунё миқёсида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ташкил топган кун сифатида нишонланади. БМТнинг Ўзбекистондаги агентликлари ҳам ушбу кунни ўзгача нишонлади. 12 та тузилмани ўз ичига олган улкан жамоа БМТ ташкил топганлигининг 66 йиллигини ҳақиққий байрамга айлантиришга қарор қилди ва тайёргарлик ишларини икки ой олдин бошлаб юборди.
БМТ ташкил топган кун – бу шунчаки йил тақвимидаги маълум бир белгиланган кун эмас, балки турли ёшдаги ва миллатдаги, ижтимоий келиб чиқиши ҳам турлича бўлган кўплаб одамларни бирлаштирувчи тадбирлар, муҳим учрашув ва музокаралар, фаол ўйинлар, хуллас барча – барчасидир. Булар кишиларни тўлқинлантириб, уларга олам-олам завқ бағишлайди. Бу йил тадбирлар талабалар иштирокида ўтказилган мусобақалардан бошланди. 20 октябрь куни Тошкент Давлат Шарқшунослик институтида пойтахтдаги турли олий ўқув юртларининг 10 та жамоаси Ақлий салоҳият танловида иштирок этиш учун тўпланди. Танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсадуларнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш эди. Нима? Қачон? Қаерда? шиори остида ташкил этилган танловни БМТнинг Ахборот маркази, “Заковат” интеллектуаль клуби ва “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари маркази қўллаб-қувватлади. Шарқшунослик институтининг катта фаоллар залида талабалар, ўқитувчилар, Оммавий ахбороти воситалари вакиллари, жами 120 нафардан ортиқ киши тўпланди.
21 октябрь куни эса Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ахборот рмаркази ташаббуси билан БМТнинг конференциялар залида Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштиркоида матбуот анжумани ўтказилди. Унда иштирок этган журналистлар БМТ агентликлари вакилларини саволларга кўмиб ташладилар. Саволлар Мингйиллик ривожланиш мақсадларида кўзда тутилган талабларнинг Ўзбекистонда амалга оширилишидан тортиб, ЮНИСЕФ ва БМТ нинг Аҳолишунослик жамғармаси томонидан Ўзбекистонда полиомиелит (шол) касаллигига қарши олиб борилаётган курашгача қамраб олди. Бундан ташқари БМТ агентликларининг Тошкентда она ва бола саломатлигини асрашга бағишлаб ўтказилган халқаро симпозиумдаги иштирокига доир саволлар ҳам берилди.
БМТнинг Ўзбекистондаги фаолиятига бағишланган кўргазма байрамнинг кулминацион нуқтаси бўлди дейиш мумкин. “Тошкент Плаза” кўргазмалар залида ташкил этилган тадбирда ҳар бир агентлик ўз стендлари билан қатнашди ва фаолиятига оид тақдимот маросимларини ўтказди. Шу ерда “Ақлий салоҳият” ва Эссе танловларининг ғолиблари муносиб тақдирланди. Байрам тадбирлари “Сўғдиёна” оркестрининг чиқишлари билан ниҳоясига етди.
Boshqa yangilik
- Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Жаҳон саломатлик кунини нишонлади
- ЮНЕСКО, БМТТД, Жаҳон банки, БМТ Ахборот маркази ва БМТ Кўнгиллилари дастури томонидан «Олтин қалам» VII Миллий мукофоти танловида маҳсус совринлар тақдим этилди
- БМТ Куни муносабати билан…
- Ўзбекистонда қизамиқ ва қизилча касаллигига қарши оммавий эмлаш амалга оширилмоқда










