BMT va O'zbekiston
Kerakli manbalar
Kuzatib boring

BMT matbuotda

Фото конкурс: "Аёл нигоҳи". Асарларни топшириш муддати - 10 февраль, 2012 й

10 Yanvar 2012

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури (БМТТД) ва БМТ Ахборот маркази Ўзбекистонда “Аёл нигоҳи” фото танловини эълон қилади. Ушбу танловда нопрофессионал ёки профессионал аёл фотосуратчилар Ўзбекистонда ностереотип касбларда фаоличт олиб бораётган эркак ва аёлларни акс эттирувчи расмлари билан иштирок этишлари мумкин.

фотосуратлар 2012 йилнинг 10 февралигача қабул қилинади

Ташкилотчилар ва профессионал фотографлардан иборат жюри аъзолари томонидан танлаб олинган фотосуратлар Халқаро Хотин-қизлар кунига бағишланган икки ҳафталик кўргазмада намойиш этилади. Энг яхши деб топилган 3 та фотосурат муаллифлари кўргазманинг очилиш маросимида тақдирланадилар.

Танловда иштирок этиш учун суратлар, уларнинг қисқа таснифи ва муаллиф ҳақида маъмулотлар womensvision@gmail.com электрон манзилига юборилади. ҳар бир иштирокчи танловга 6 тагача расм юбориши мумкин. суратлар рақамли, JPEG ёки JPG форматида, 5 мегабайтгача, (горизонтал бўлса) кенглиги 3,000 пиксель ёки (вертикал бўлса) баландлиги 3,000 пиксель бўлиши керак.

БМТТД танловга топширилган суратларни танлов билан боғлиқ мақсадларда ушбу суратларни кўпайтириш, оммавий ахборот воситаларида ёки бошқа воситаларида тарқатиш, кўпайтириш, намойиш этиш ёки улардан фойдаланиб турли материаллар яратиш ҳуқуқига эга.