BMT va O'zbekiston
Kerakli manbalar
Kuzatib boring

BMT matbuotda

РИО+20 ҳақида батафсил

10 Yanvar 2012

Агар бирон дақиқа бўлсада бўш вақт топа олсангиз онлайн тартибида БМТ нинг барқарор тараққиёт бўйича Рио+20 конференцияси ҳақида янгилик топишга ҳаракат қилинг. Сиз ўзингизни қизиқтирадиган саволларга батафсил жавоб топасиз.

БМТ томонидан 2012 йилнинг июнь ойида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилиши кўзда тутилган тадбир кўплаб халқаро ташкилотлар томонидан қизғин муҳокама этиляпти. Ушбу воқеа, шунингдек, жуда кўплаб ҳукуматга қарашли бўлмаган ва давлат муассасалари, БМТ агентликларининг ҳам диққатини тортмоқда. Гарчи Рио+20 дунё миқёсида юз минглаб кишиларнинг диққатини тортган бўлсада ушбу ном остида нима яширин эканини кўпчилик билмаса керак. Ушуб мақола орқали биз ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад тушунтириш беришга ҳаракат қиламиз.   

Бундан 20 йил муқаддам Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит ва тараққиёт (UNCED) бўйича конференцияси ўтказилганди. Рио+20 номи ҳам ушбу тарихий воқеанинг 20 йиллигига бағишлаб қабул қилинган. Конференция дунё мамлакатлари ҳукуматларини барқарор тараққиётни таъминлаш учун курашишга даъват этади. Учрашув чоғида 2012 йилгача бўлган тараққиёт даврида эришилган ютуқлар, муаммолар ва галдаги муҳим вазифалар кўриб чиқилади. Мақсадлар ҳақида яхши тасаввур ҳосил бўлиши учун аввало “барқарор тараққиёт” тушунчасига аниқлик киритиб олсак.  

Барқарор тараққиёт – бу келгуси авлодлар ҳаёт тарзига таҳдид солмаган ҳолда ҳозирги авлоднинг ҳаёт тарзини яхшилаш ва эҳтиёжларини қаноатлантиришга ёрдам берадиган тараққиётдир. Бошқача айтганда бу - бугунги авлоднинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий ва экологик талабларига жавоб берадиган ва келажак авлодлар учун ҳам маъқул бўлган тараққиёт йўлидир. Ривожланаётган мамлакатда кўмир воситасида қиздирилувчи электростанциялар қурилишини қўллаб-қувватлашни беқарор тараққиёт деб ҳисоблаш мумкин. Чунки у келажак авлодлар ҳаётига салбий таъсир кўрсатади. Кўмир воситасида ишловчи электростанциялар ўрнига атроф-муҳитга зарар етказмайдиган Қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш хавфсиз ва айни пайтда тўғр танланган йўл бўларди. Барқарор тараққиёт – сайёрамиз аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш учун энг қулай ёндашув ва Рио+20 конференцияси ушбу фикрнинг тўғри эканлигини тасдиқлашга хизмат қилади.  

Глобал миқёсда барқарор тараққиётни таъминлаш мақсадида Рио+20 конфренциясида асосий эътибор иккита масалага қаратилади. Улардан бири бутун дунёда “яшил иқтисодиёт”ни ташкил этиш. Бунда фойда олиш йўлида атроф-муҳит мусаффолиги хавф остига қўйилмаслиги керак. Шундай иқтисодиётнинг ривожланиши барқарор тараққиётнинг ёрқин намунаси бўлади ва у қашшоқликни бартараф этишда ҳам муҳим рол ўйнайди. Иккинчи масала – шундай институционал асосни яратиш керакки, у дунё мамлакатлари ички сиёсатни олиб боришда ҳам ундан фойдалана олсин.     

Бугунги даврда барқарор тараққиётнинг зарурат эканлигини инобатга оладиган бўлсак, Рио+20 конференциясининг аҳамияти нақадар катта эканлиги англаш қийин бўлмайди. Агар сиз ушбу муҳим воқеа ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишни истасангиз, Рио+20 веб-саҳифасига киринг. Умид қиламизки сиз билан Риода учрашамиз!