BMT va O'zbekiston
Kerakli manbalar
Kuzatib boring

BMT matbuotda

“БМТ билан жума кунлари” лойиҳасининг янги йилдаги илк тадбири

12 Yanvar 2012

2012 йилнинг 13 январида БМТ нинг Тошкентдаги ваколатхонасида  “БМТ билан жума кунлари” лойиҳасининг очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтади. БМТнинг Ахборот маркази ва БМТ нинг Тараққиёт дастури томонидан ташкил этиладиган тадбирда 70 га яқин киши иштирок этади ва улар “БМТ Ўзбекистонда, савол бер” деб номланувчи танлов доирасида берилган саволлар юзасидан батафсил маълумот олишлари мумкин, шунингдек, маросимда энг яхши саволларнинг ғолиблари номи эълон қилинади Бундан ташқари БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистонда экологик барқарорликни таъминлашга бағишланган ҳужжатли фильмлари тақдимоти ҳам ўтказилади.

Тақдимот маросимида БМТнинг Ўзбекистондаги агентликлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда доимий қатнашадиганлар, асосан ёшлар  иштирокида ўтказилган “БМТ Ўзбекистонда, савол бер” танловининг натижалари ҳам эълон қилинади. Ушбу танлов 2008 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Танлов 2011 йилнинг ноябрь ойида оммабоп ижтимоий тармоқ – “Facebook” даги  UNIC TASHKENT саҳифаси орқали эълон қилинганди. Таъкидлаш жоизки, тармоқ БМТ Ахборот маркази ва БМТ фаолитяига қизиқувчилар ўртасидаги фаол мулоқот майдонига айланиб улгурди. Танлов доирасида100 гаяқин савол берилди. Уларнинг орасида глобал муаммолардан тортиб, турли можаролар ва инсон ҳуқуқларигача бор. Саволлардан 10 таси танлаб олинди ва уларга БМТнинг турли агентликлари мутахассислари жавоб беради. Саволлардан энг яхши деб топилган учтасига ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилади.

БМТ Тарарққиёт дастури фаолиятидаги устувор йўналишлардан бири Ўзбекистонда экологик барқарорликни таъминлаш билан боғлиқ. Бу борада Оролбўйи ва Қизилқум чўллари алоҳида эътибор талаб этади. БМТ Таараққиёт дастури ва Глобал экологик жамғарма лойиҳаси  доираисда суратга олинган  ва “Қорақалпоғистон ва Қизилқум чўлларида деградацияга учраган ерларда экотизим барқарорлигига эришиш” деб номланувчи фильм ушбу муаммо ва уни хал этиш борасида амалга ошириладиган тадбирлар ҳақида батафсил маълумот беради.   

Эслатиб ўтамиз, БМТ нинг Ахборот маркази ўтган йилнинг сентябрь ойида БМТ  Ваколатхонаси, БМТ Кўнгиллилар ташкилоти, БМТ Тараққиёт дастури ва бошқа агантликлар билан ҳамкорликда “БМТ билан жума кунлари” лойиҳасининг янги мавсумини бошлаганди.

2011 йилнинг 9 сентябрида бир қатор тадбирлар ўтказилган ва уларда журналистлар, Олий ўқув юртларининг талабалари ҳамда БМТ фаолитяининг турли сохаларига ихтисослашган экспертлар иштирок этганди. Тадбирлар чоғида БМТнинг Ўзбекистондаги фаолияти, Мингйиллик ривожланиш мақсадлари ва ЎЗбекистонда ушбу мақсадларга эришиш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилганди.

     Шундан сўнг “БМТ билан жума кунлари” лойиҳаси доирасида ўтказилган учрашувларда Коста-Рикадаги БМТ университетининг тақдимот маросими, “БМТ модели” бўйича семинар-тренинг, БМТнинг Кўнгиллилар ташкилоти фаолиятига оид тақдимот маросими, “Аутизм: Мюзикл” фильмининг томошаси, “Чўққиларга йўл” фотокўргазмаси ташкил этилди.