Пан Ги Мун куч бирликда эканлигини эслатди
Агар аъзо мамлакатлар бирдам бўла олишса, БМТ кўплаб муҳим ва мураккаб масалаларни ҳам ҳал этишга қодир. БМТ Бош котиби Ги Мун универсал халқаро ташкилотининг раҳбари сифатида иккинчи муддатга қайта сайланганидан сўнг БМТ радиоси ва Янгиликлар марказига берган интервьюсида ўз мулоҳазаларини билдирди.
У ўз олдида турган устувор вазифаларга тўхталаркан, дунёда ҳамон камситилган кўплаб одамлар борлиги ва улар демократия, ўз шаъни ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга интилаётганини қайд этди. “Елкамизда жуда катта масъулият турибди.Биз демократияга ўтиш жараёнида уларга ёрдам беришимиз керак”, - дейди БМТ Бош котиби.
Унинг қайд этишича сўнгги вақтларда БМТ томонидан эришилган энг катта ютуқлардан бири бу иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммонинг дунё сиёсий саҳнасига олиб чиқилишидир.
“Биз иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалани глобаль миқёсда кун тартибига қўя олдик. Биз 16 та тинчликпарварлик миссияси фаолиятини йўлга қўйдик. Уларнинг таркибида 120 минг нафар тинчликпарвар аскар бор. Биз аёлларнинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш ва сиёсий мақомини кўтариш учун янги тузилма - БМТ Аёллар ташкилотини (UN Women) ташкил эта олдик”, - дейди БМТ раҳбари.
Шу билан бир вақтда БМТ раҳбари халқаро ташкилот ишини янада аниқ, янада самарали, шаффоф ва масъулиятли қилишга чақирди. Эслатиб ўтамиз, Пан Ги Мун 2011 йилнинг июнь ойида БМТ Бош котиби лавозимига иккинчи муддатга қайта сайланганди. У БМТ котибиятини 2016 йил сўнгига қадар бошқаради.
Boshqa yangilik
- Талабалар Пан Ги Мун учун нутқ ёзишади
- ЮНЕСКО, БМТТД, Жаҳон банки, БМТ Ахборот маркази ва БМТ Кўнгиллилари дастури томонидан «Олтин қалам» VII Миллий мукофоти танловида маҳсус совринлар тақдим этилди
- Ўзбекистонда қизамиқ ва қизилча касаллигига қарши оммавий эмлаш амалга оширилмоқда
- Тошкентда Халқаро Симпозиум







