Ҳеч қачон улғаймайдиган болалар
Болалар жамиятимизнинг энг муҳим аъзоларидир. Чунки улар бизнинг келажагимиз. Дунёни янги марралар сари етакловчи ҳам, улуғ ўтмишимизга оид маданият ва анъаналарни хотираисда сақловчилар ҳам болалар. Улар бизни буюк ва ажойиб келажак сари бошловчи куч-ғайрат, ноёб ғоялар соҳибидир. Энг муҳими, улар бугунги мураккаб бир замонда зарур бўлган софлик ва мукаммалликни ўзларида мужассам этади. Болаларнинг нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлигини бўрттиришга ҳожат йўқ. Айнан шунинг учун ҳам уларга зиён етказиш ёки ўлдириш, жаҳондаги ҳеч бир жамиятда мумкин бўлмаган ҳолат ҳисобланади.
Жорий йилда Холокост қурбонлари халқаро хотира куни ҳам атайин инсоният тарихининг ушбу мудхиш даврида ҳаётдан кўз юмган болаларга бағишланди. Йилнинг энг муҳим воқеасини алоҳида қайд этиш учун БМТнинг Ахборот маркази ва Исроилнинг ЎЗбекистондаги элчихонаси 27 январь куни ўтказилган “Жума кунлари БМТ билан”учрашуви чоғида “Пётр Гинзнинг сўнгги парвози” деб номланувич ҳужжатли фильмни намойиш этди. Сэнди Диксон ва БМТ ҳамкорлигида суратга олинган ушбу фильмда Холокостнинг фожеали воқеалари қурбони бўлган истеълдодли болакайнинг ҳаёти ҳақида.
Отаси яхудий, онаси эса яхудий бўлмаган ушбу болакай собиқ Чехословакияда яшайди. Гарчи ёш бўлишига қарамай у машҳур ёзувчи Жюль Верн услубида саргузаш ва фантастик романларни яратишга ҳаракат қилади. У реалистик ва фантастик жанрларда 120 дан ортиқ бадиий асарни яратади. Петр Гинз яратган ажойиб асрлардан бири бу “Ой маназараси” картинасидир. Ўспирин хатто ота-онаси Theresienstadt концлагерига жўнатилганидан кейин ҳам ижодий фаолиятини давом эттиради ва бу ерда яширин журнални таҳрир қилади ва лагердаги ҳаётни ўз картиналари ҳамда мақолалари орқали акс эттиради. Бироқ, унинг инсониятга тақдим этиши мумкин бўлган асарлари Петр Гинз ўлим лагери Освенцим Биркенауга ўтказилган чоғда йўқолади. Ўшанда у эндигина 16 ёшга тўлган ўспирин эди. Петр Гинз тез орада бошқа кўплаб бегуноҳ кишилар қаторида ўлдирилади.
БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Холокост қурбонлари халқаро хотира куни муносабати билан НьюЙоркдаги Парк Ист Синагогасида қилган чиқиши чоғида Петр Гинз каби болаларнинг хотирасини ёд этишнинг зарурлиги ҳақида тўхталиб, шундай деганди: “БМТ Бош Ассамблеясининг бу йилга маросими Холокост қурбони бўлган болалар хотирасига бағишланади. Бир ярим миллион яхудий болалари ҳаётдан бевақт кўз юмди. Ўн минглаб бошқа болалар, жумладан ногиронлар, лўлилар ва синтлар ўлдирилди. Кўпчилик очлик ва ва касаллик қурбони бўлди. Уруш оқибатида кўплаб болалар етим бўлиб қолди ёки ўз оиласидан ажралди. Ушбу болалар ва қизалоқлар бизнинг дунёмиз учун нималар қила олиши мумкинлигини биз ҳеч қачон била олмаймиз. Омон қолган болаларнинг ҳам аксарияти ўзларининг бошларидан ўтганларни ҳикоя қилиб беришга қурби етмайди. Чунки уларнинг қалби вайрон бўлган. Бунинг бугун ҳам тарихнинг мудхиш воқеасида ҳалос бўла олмаяпмиз. БМТ ҳар куни дунёнинг турли нуқталарида болалар аҳволини яхшилаш учун ҳаракат қилмоқда. Бунда бизга Бола ҳуқуқларига оид халқаро Конвенция кўмак бермоқда. Конвенцияда қуролли можаролардан болаларнинг иштирок этиши, болаларни сотилиши, болалар порнографияси ва бузуқлиги қатъий таъқиқланган. Болалар инсониятнинг энг нозиқ бўғинидир. Биз уларга бугун бера олишимиз мумкин бўлган энг яхши нарсаларнигина тақдим этишимиз лозим”.
Бу ҳақида батафсил маълумот олишни истаганлар БМТ Ахборот марказининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига кириши мумкин. Тарихнинг бундай мудхиш воқеаси такрорланмаслиги ва болларга ёрдам бериш учун бизга қўшилинг.









