Глобал аҳамиятга эга бўлган анъана
Анъаналар Ўзбекистон, қолаверса, бутун дунё мактабларида муҳим роль ўйнайди. Чунки анъаналар ғурур ва бирдамлик туйғусини шакллантиради. Тошкент шаҳридаги №50 сонли мактабнинг ҳам ўз анъналари бор. Бу фақат театрлаштирилган саҳна кўринишлари, спорт фестиваллари ва ҳар ҳафтада ўтказиладиган тадбирлар билан чекланмайди. БМТ Глобал Модели конференциясини ушбу мактабдаги энг асосий анъналардан бири дейиш мумкин. БМТ Ахборот марказининг саъй-ҳаракатлари билан 2008 йилда мактабда ушбу тадбирга қизиқиш пайдо бўлганди. Бу қизиқиш шундан буён фақат кучаймоқда. 2012 йилнинг 1 февралида БМТ Глобал Моделининг тўртинчи конференциясида иштирок этиш учун мактабнинг концерт залида тўпланган ўқувчилар шундай нуфузли маросимда иштирок этаётганлари учун ўзларида ғурур ҳиссини туйишди.
БМТ ГМ ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал Модели халқаро дастур бўлиб, ўқувчи-ёшларга дунёдаги долзарб муаммоларни ҳал этиш йўлларини тушунтиради ва бу БМТда қандай амалга оширилишини кўрсатади. Ушбу конференцияларда иштирок этувчи ўқувчи-делегатлар БМТдаги миллий элчилар ролини бажаради ва шошилинч ҳал этилиши лозим бўлган масалалар бўйича ўз мамлакатлари манфаатини ҳимоя қилади, шунингдек, ёзма мурожаатни тайёрлайди. Меморандумлар конференция аввалида ҳар бир делегацияга тақдим этилади ва шундан сўнг улар ўртасида дебатлар ўтказилади. Ушбу дебатлар одатда барчани бирдек қаноатлантирадиган резолюциянинг қабул қилиниши билан ниҳоясига етади.
Бундай музокараларни ўтказиш БМТ Бош ассамблеясининг мажлисларида иштирок этувчи ҳақиқий элчилар ва делегатлар учун мураккаб вазифа ҳисобланади, бироқ №50 сонли мактаб ўқувчилари фахрийларга ҳос ҳиқиқий истеъдод, ишонч ва қатъият намунасини кўрсата олишди. Яқинда мактабнинг 8-9 синфларида таҳсил олувчи ўқувчиларидан 40 нафари Холокост қурбонлари халқаро хотира куни муносабати билан ирқий камситиш мавзусини муҳокама этиш мақсадида конференцияга тўпланишди. Ўқувчи-делегатлар бутун конференция давомида кун тартибида турган асосий масалани тўлалигича ўрганишди ва ўз фикру-мулоҳазаларининг эътиборга олиниши учун кўп меҳнат қилишди. Конференция чоғида барча хушмуомала бўлди ва ҳақиқий мутахассис эканлигини намоён эта олди.










