Ваколатларнинг тақдим этилиши ва аёллар ҳуқуқининг кенгайиши
2000 йилда БМТнинг Мингйиллик саммити чоғида қабул қилинган Мингйиллик ривожланиш мақсадларида кўзда тутилган вазифаларни бажариш, хусусан, жаҳонда инсоният тараққиётини таъминлаш борасида сезиларли ютуқларга эришилгани эътирофга лойиқ, бироқ глобал аҳамиятга эга бўлган иккита муаммо қолмоқда. Булар: гендер тенглигини таъминлаш ва хотин-қизларнинг ваколатларини кенгайтиришдир. Дунёда хотин-қизларга ваколатларни бериш борасида дунёда қандай ютуқларга эришилгани ва қандай муаммолар сақланиб қолаётганини кўрсатиш мақсадида БМТ – Аёллар ташкилоти мазкур йилда “Дунё аёлларининг муваффақияти 2011-2012 – адолат сари интилиш” деб номланувчи ҳисоботини эълон қилди. БМТнинг Ахборот маркази ва БМТ – Аёллар ташкилоти шу йилнинг 3 февралида Тошкентда ушбу ҳисоботга бағишланган тақдимот маросимини ўтказди. Унда қайд этилишича Ўзбекистонда аёллар ҳам эркаклар билан бир хил ҳуқуқ ва имкониятларга эга бўлишини кафолотловчи чора-тадбирларни кўриш борасида сезиларли ютуқларга эришилгани қайд этилди.
Маросимда иштирок этган юқори мартабали меҳмонлар ушбу ҳисобот ниҳоятда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди. Ана шундай мартабали меҳмонлар орасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова, БМТнинг ЎЗбекистондаги координатори Анита Нироди ҳам бор эди. Тадбирда, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов, БМТ – аёллар ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги минтақавий офисининг Ўзбекистондаги гендер маслаҳатчиси ва мутахассиси Фарзона Хошимова, Республика “Аёллар Кенгаши” жамиятининг раҳбари Шуҳрат Назаров, CISC раҳбари Диловар Қобулова ҳам иштирок этди. Тадбирни БМТ Ахборот марказининг ёрдамчиси Бобир Комилов ташкил этди ва барча меҳмонларни қарши олди.
Миллий ва Халқаро миқёсдаги истиқболли ҳамкорлик
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова конференцияни очар экан, унинг ташкилотчилари, хусусан, БМТ - Аёллар ташкилоти ва БМТ Ахборот марказига глобаль аҳамиятга эга бўлган ҳисоботнинг бошланиши муносабати билан ўзининг самимий миннатдорчилигини билдирди. У ўз нутқида хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик тизими ва Ўзбекистондаги вазият бундан-буён янада яхшиланиб боришини таъкидлади. Саъй-ҳаракатлари ва қўллаб-қуватлагани учун БМТ агентликларига миннатдорчилик билдириб, яқинда эълон қилинган ушбу ҳисобот мамлакатимизга жуда катта фойда келтиришига ишонч билдирди. Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов ўз чиқишида ҳисобот миллий ташаббуслар учун муҳим бир манба бўлишини қайд этди. Боситхоновадан сўнг БМТнинг Ўзбекистондаги координатори Анита Нироди ҳам Ўзбекистонда гендер тенглигига эриш борасида кўплаб ишлар амалга оширилганини эътироф этди ва БМТ – Аёллар ташкилотининг янги ҳисоботи Ўзбекистон, қолаверса бутун дунёда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра Ўзбекистонда хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчилик тизими самарали қўлланилган тақдирдагина уни муваффақиятли дейиш мумкин. Нироди ўз сўзини аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида иш олиб борган БМТнинг барча миллий ва халқаро ҳамкорларига миннатдорчилик билдириш билан якунлади ва ҳисоботнинг ўзаро манфаатли натижаларида кўп нарса кутишини билдирди.
Ҳисоботга оид маъруза
Фарзона Ҳошимова томонидан ‘Дунё аёлларининг муваффақияти 2011-2012 – адолат сари интилиш’ деб номланган ҳисобот ўтган йилда хотин-қизлар учун глобаль миқёсда яратилган шарт-шароитларнинг батафсил шарҳидир. Ҳошимованинг таъкидлашича ҳисоботнинг асосий мазмуни шуки, унда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, аёлларга нисбатан зўравонлик, уйдаги зўравонлик, одам савдоси, юридик чекловларни бартараф этиш борасида дунё миқёсида аста-секин бўлсада, қатор ишлар амалга оширилётгани, аммо аёлларга ҳуқуқларни тақдим этиш бораисда бутун дунёда турли даражада камчиликлар мавжудлиги ўз аксини топган. Ташвишланарли ҳолатлардан бири бу айрим мамлакатларда зўрлаш билан боғлиқ ҳолатлар амалдаги ҳужумларнинг 14 фоизини ташкил этмоқда, бошқа мамлакатларда бу кўрсаткич бор-йўғи 5 фоизни ташкил этади Эътибор қаратиш лозим бўлган яна бир масала бу замонавий можаролар чоғида аёлларнинг ожизлиги, ҳимоясизлиги билан боғлиқ.. Можародан кейинги қарорларни қабул қилишда ҳам аёллар муҳим роль ўйнаши даркор.
Ҳошимова хонимнинг қайд этишича БМТ – аёллар ташкилоти томонидан тайёрланган ҳисобот бутун дунёда аёллар билан боғлиқ вазиятни кўриб чиқишни кўзда тутади. У ўзида аёлларга ҳуқуқларни тақдим этиш соҳасида қўлга киритилган ютуқларни ўрганиш ҳамда миллий ва этник мансубликка оид омиллар бўйича маълумотларни таҳлил этишни ҳам мужассам этади. Ҳисоботда Эквадордан Кениягача, Покистондан Мексикагача, ҳар бир мамлакатнинг ўзига ҳос шароитидан келиб чиққан ҳолда олиб борилган тадқиқотлар акс эттирилган. Айни пайтда ўнга яқин тавсиялар берилган.
Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқиниҳимоя қилиш
Фарзона Ҳошимова ҳисоботнинг мазмуни ҳақида қисқача тўхталгач, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ вакили Артём Горохов хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги халқаро маъёрлар Ўзбекистонда қандай бажарилаётгани ҳақида ўз мулоҳазаларини билдирди. Гороховнинг маълум қилишича гендер тенглигига эришиш, айниқса, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ халқаро битимларни бажариш борасида катта ютуқларга эришилган. У тўпланган эътиборин бунга қадар тақдим этилган тўртта миллий ҳисоботга қаратди. Жаноб Гороховнинг сўзларига кўра мамлакатда оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, аёлларни зўрлаш ва одам савдосига чек қўйиш борасида кўплаб ишлар амалга ошириляпти. Қабул қилинган қонун эса аёллар ва эркакларга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар берилишини кафолатлайди. Қабул қилинган қонунларнинг ҳаётга тўлиқ татбиқ этишини таъминлаш мақсадида мониторинг тизими ташкил этилган. айни вақтда 120 та халқаро ҳужжат, жумладан, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги битим ва Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларига таржима қилинган.
Маросим Фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Диловар Қобулованинг чиқиши билан давом этди. У ўз чиқиши чоғида Ишбилармон аёллар ассоциацияси ва Фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш марказининг муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Ҳар иккала марказ ҳам Ўзбекистонда хотин-қизларга бир қатор хизматларни таклиф этмоқда. Биринчиси бу – таълим ва тренинглар, иккинчиси – психологик, юридик ва амалий кўмак. Қобулованинг қайд этишича шошилинч аноним алоқа имкониятининг пайдо бўлиши, уйга бориб маслаҳат бериш ва бошқа хизматларнинг йўлга қўйилиши Фуқаролар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази фаолиятида муваффақиятни таъминлади. Талабнинг ортиши бундай марказларнинг бутун Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилишига олиб келди.
Савол-жавоблардан сўнг БМТ – Аёллар ташкилоти вакили Фарзона Ҳошимова яна бир бор ҳисоботнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, миллий ва халқаро ҳамкорларга ўз миннатдорчилигини билдирди. Ҳулосани эса БМТ координатори Анита Нироди билдирди. У ўз чиқиши чоғида ҳисоботнинг муҳим жиҳатларини умумлаштирди ҳамда Гендер тенглигини таъминлаш борасида Ўзбекистонда эришилган ютуқларни эътироф этди. Унинг қайд этишича Ўзбекистон қонунчилик тизимини такомиллаштиришда сезиларли илгари силжишга эришди, галдаги муҳим вазифа эса уларни ҳаётга муваффақиятли татбиқ этиш.
Boshqa yangilik
- Олий Мажлис Болалар Парламентини олқишлайди – мамлакат бола ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенциянинг 22 йиллигини нишонламоқда (CRC)
- “БМТ билан жума кунлари” лойиҳасининг янги йилдаги илк тадбири
- Талабаларга қандай қилиб элчи бўлишларида ёрдам бериш мумкин?
- “Жума кунлари БМТ билан”: ёшлар учун порлоқ келажак йўлида









