BMT va O'zbekiston
Kerakli manbalar
Kuzatib boring

BMT matbuotda

Тошкент Халқаро Вестминстр Университети БМТ Моделининг Тошкентдаги иккинчи клубини очишга тайёргарлик кўрмоқда

15 Fevral 2012

БМТ фаолияти дунёдаги энг мураккаб муаммоларни ҳал этишга қаратилган. БМТ Модели конференцияси ҳам мураккаб ва муаммоли бўлиши мумкин, аммо ушбу муаммоларнинг муваффақиятли ҳал этилиши воқеа иштирокчилари бўлган талабалар учун жуда фойдали.

25 февраль куни Халқаро Вестминстер Университенинг Тошкентдаги филиалида  “7 миллиардли дунё” мавзуида ўтказиладиган БМТ Моделининг конференцияси олдидан БМТ Ахборот маркази 15 февраль куни дастлабки тайёргарликни ўтказди. БМТ Ахборот маркази ва Ўткирбек Таджимов томонидан ташкил этилган ушбу тайёргарлик БМТ Моделида аввалдан қатнашиб келаётганлар учун ҳам, янги делегатган учун ҳам бирдек аҳамиятли бўлди.    

 БМТ Моделига кириш

Бу Тайёрганлик жараёнида Ўткирбек Тожимов иштирокчиларни икки гуруҳга бўлди. Уларнинг бир қисми  бўлса, иккинчи қисми илк бора иштирок этаётганди. Ўткирбек илк бора қатнашаётганларга БМТ Моделининг асл мақсадлари, унинг БМТ томонидан Нью Йорк шаҳрида бутун дунёдан келган делегатлар иштирокида ўтказилаётган ҳақиқий анжуманларини ўзида ифода этишиҳақида батафсил маълумот берди. БМТ Моделида иштирокчилар турли мамлакатларнинг БМТдаги вакиллари сифатида глобал аҳамиятга эга бўлган муаммоларни муҳокама этишади (масалан, дунё аҳолисининг 7 миллиард кишига етишини). Дебатлар чоғида делегатган барча томонларни бирдек қаноатлантирувчи резолюцияни қабул қилишга ҳаракат қилишади. Бу жараён албатта, мураккаб ва вақти вақти билан қизғин баҳсларга сабаб бўлади. Шу боис ҳам Таджимовнинг олдида турган асосий вазифа иштирокчиларга расмий тартиб қоида ва нутқ маданиятига амал қилиш лозимлигини эслатишдир.Мулоқот сўнгида Тожимов тайёргарлик қатнашчиларининг барчасидан уларнинг билимларини синовдан ўтказиш учун саволномаларни тўлдиришни сўради. Энг фаол ва эътиборли қатнашчилардан тўрт нафари: Ангелина Назарова, Дилноза Муслимова, Санжарбек Алимов ва Билол Юлдошев ўзларининг билимли эканликларининг намойиш эта олишди.Тайёргарлик чоғида янги делегатлар БМТ Модели қандай ўтказилиши ҳақида тасаввурга бўлган эса, тажрибали иштирокчилар ўз билимларини оширдилар. Улар икки гуруҳга бўлинди. Бир қисми Америка Қўшма Штатлари, иккинчи қисми Ўзбекистон вакиллари бўлди. Ҳар икки гуруҳ ҳам ядровий қуролсизланиш мавзусига оид ҳужжатни тайёрлаш устида иш олиб борди. Бу тажрибали иштирокчиларга нафақат резолюцияни қабул қилиш, балки унинг барча томонларни бирдек қаноатлантириши лозимлигига ҳам эътибор қаратишди.Резолюция қабул қилингач, ҳар бир делегация ўз натижалари кўриб чиқди ва тажриба алмашди.

              Муваффақиятни режалаштириш

Тошкент Халқаро Вестминстр Университетида БМТ Модели тренингларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад делегатларни галдаги БМТ Модели конференциясига тайёрлашдир. Гарчи иштирокчилар турли даражада тажрибага эга бўлсада, уларнинг барчаси у ёки бу даражада конференция қандай ўтиши ва унда ғалаба қозониш учун нима қилиш лозимлигини ёдга олишди. БМТ Модели конференциясига тайёргарлик жуда муваффақиятли ўтди.