BMT va O'zbekiston
Kerakli manbalar

BMT matbuotda

On The spotlight

BMTNING PREVENTIVE DIPLOMATIYA BO’YICHA MARKAZIY OSIYODAGI MINTAQAVIY MARKAZI

БМТнинг ПРЕВЕНТИВ ДИПЛОМАТИЯ БЎЙИЧА МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ  МИНТАКАВИЙ МАРКАЗИ МАКСАДИ

 

БМТнинг превентив дипломатия бўйича Марказий  Осиёдаги Минтакавий Маркази Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳукуматларига  Марказий Осиё ҳудудида мавжуд ҳамда эҳтимоли бор таҳдидлар, келишмовчиликларнинг олдини олиш борасида диалог , ўзаро ишонч ва ҳамкорлик йўли билан уларнинг имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш максадида уз фаолиятини амалга оширади.

 

МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ  ЙЎНАЛИШЛАРИ

 

БМТнинг превентив дипломатия бўйича Марказий Осиёдаги   Минтакавий Маркази БМТнинг махсус сиёсий тузилмаси  бўлиб,  Марказий Осиё мамлакатлари ҳукуматларининг ташаббуси билан ташкил этилган. Мазкур  минтакадагимамлакатлар ҳукуматлари превентив дипломатия Марказини ташкил қилиш таклифини киритишда, Марказий Осиё тукнаш келаетган  кўп сонли таҳдидлар, яъни ҳалқаро терроризм ва экстремизм, гиёҳванд моддалар савдоси, уюшган жиноятчилик ҳамда атроф–муҳитга оид муаммоларни  эътиборга олганлар.

Превентив дипломатия бўйича минтакавий  Марказ БМТнинг ўзига хос сиёсий структураси  сифатида  Марказий Осиё давлатлари  ўртасида диалог ва фикрлар алмашинувига зарур шароитни таъминлаш оркали узаро манфаатли ечимларни биргаликда излаш ва топиш жараёнини куллаб-кувватлайди.

 Марказнинг роли юзага келган муаммолар ва мавжуд таҳдидларни бартараф қилишда Марказий Осий хукуматларига кумаклашиш;  минтакада фаолият юритаетган  ҳалқаро ташкилотлар ўртасида доимий алоқаларни ўрнатиш,  уларнинг тинчликсеварлик йўлидаги  харакатлари ва ташаббусларини қувватлаш; низоларни олдини олишга каратилган даструрлар юзасидан ўзаро ахборот алмашинуви ва мувофиклаштириш; баркарор ривожланиш ва низоларни бартараф этиш борасида БМТнинг бошқа агентликлари билан ҳамкорлик килишдан иборат.  

БМТ Маркази ўз фаолиятида  объективлик ва хеч бир тарафга ён босмаслик тамойилига  қатъий риоя килади.  У муаммоларни ҳал этишнинг  хозирги кунгача мавжуд моделларини тадбик килишни  тавсия этмайди, балки аксинча, Марказий Осиё мамлакатларининг ўзига хослигини эътироф этган холда ҳар кандай муаммони ечиш учун  минтаканинг спецификасига мос келувчи моделларни ишлаб чиқишда кўмаклашга харакат килади. Мазкур ёндашув топилган ечимларнинг узоқ муддатли ва баркарор характерга эга бўлиш эхтимолини янада оширади..

 

Нодир Худойберганов,

БМТ Превентив Дипломатия бўйича Марказий Осиёдаги  Минтакавий  Марказининг Ўзбекистондаги вакили

Тарас Шевченко кўчаси, 4 -бино

Тошкент шаҳри, Ўзбекистон  100029

Teл: 99871 120 3450

Факс: 99871 120 3450 175

Веб-сайт: : http://unrcca.unmissions.org