BMT va O'zbekiston
Kerakli manbalar
Kuzatib boring

BMT matbuotda

Илгари менга бегона бўлган маданиятлар энди менга жуда яқин

14 Fevral 2012

2005 йилдан буён БМТ Модели ҳаётимнинг ажралмас бир қисмига айланган. Ушбу халқаро дастурда иштирок этиш менинг дунё ва ижтимоий тараққиётга оид қарашларимни сезиларли даражада кенгайтирди. Илгари менга бегона бўлган маданиятлар энди менга жуда яқин. БМТ фаолияти борасидаги чуқур билимим эса ушбу нуфузли ташкилотнинг халқаро муносабатлардаги ўта муҳим ролини англашда яқиндан ёрдам берди. Шуни ҳис этган ҳолда мен ўз билимларимни ҳамкасбларим ва бошқа ёшлар билан баҳам кўришни истардим.

 Колумбия университетида ташкил этилган БМТ Модели конференциясида иштирок этарканман, ҳақиқатдан ҳам ўз таассуротларим, ҳис-туйғуларимни ўзбекистонлик ёшлар билан баҳам кўргим келди. Гарчи уйқум келаётган бўлсада, БМТнинг Ахборот маркази томонидан Тошкентда ташкил этилган “Жума кунлари БМТ билан” учрашуви қатнашчилари билан жонли видео мулоқотда бўлиш учун щзимни сергак тутишга ҳаракат қилдим ва қаҳва ичдим. Чунки эрталаб соат 6.00га қадар ухламаслигим зарур эди. айтиш жоизки Нью-Йорк ва Тошкентда ўтказилган БМТ Моделлари ўртасидаги тафовутларни муҳокама этиш қизиқарли. Ишончим комилки, ушбу мулоқот БМТнинг асл халқаро характерга эга эканини белгилаб берди. БМТ Моделлари катта-кичиклиги, ҳажми жиҳатидан бир-биридан фарқ қилсада, уларнинг барчаси сайёрамизда тинчлик ва тараққиётнинг таъминлашига ҳисса қўшишга қаратилган. БМТ Модели имкониятларининг географик чегаралар, кишиларнинг қайси ирқ ёки этник гуруҳга тааллуқлилиги, маданиятлар хилма-хиллигига боғлиқ эмаслиги уни ажойиб, глобаль миқёсда қўллаш мумкин бўлган дастурга айлантирди.

Нью – Йоркдаги учрашув

 Нью-Йорк. Соат 18.00. Ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича 6 даража иссиқни ташкил этмоқда. Колумбия университетидаги Альфред Ж. Лернер номли зал пўрим костюмдаги ёшлар билан тўлиб-тошган. Бош котибнинг болғачаси жаранглаши билан Колумбия университетида БМТ Модели ва 2012 йил кўргазмасининг ўз ишини бошлагани расман эълон қилинди.

 БМТнинг Корлумбия университети Модели ва Экспозиция (CMUNCE)  Америка Қўшма Штатларидада БМТ нинг асосий Моделларидан бири ҳисобланади. Бутун дунёдан келган делегатлар ушбу ажойиб воқеа иштирокчиси бўлиши мумкин. БМТнинг Колумбия университети Модели 11 йилдан буён мавжуд ва унинг кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Мазкур йилда унда АҚШ, қолаверса, бутун дунёдан келган 650 нафар делегат иштирок этди. БМТнинг Колумбия университети Модели ( CMUNCE )– 2012 Бош котиби Херизелда Бегежнинг менга айтишича мазкур йилда Колумбия Модели дунёдаги энг йирик БМТ Моделларидан бирига айланган ва унда ўзбекистонлик ёшлар илк бора иштирок этмоқда.

      Биз ўз ишларимизни дам олиш кунлари якунлашни режалаштирганимиз боис интилувчан, ҳаракатчан  ҳамкасбларимиз билан мулоқотда бўлиш имкониятидан унумли фойдаланишга умид қилгандик. Воқеалар марказида ўз хизмат мажбуриятларини бажариш жараёнида талабаларни қизиқтиришда ёрдам берган, маслаҳатларини аямаган, завқ-шавққа тўла делегатлар бўлди. Улар билан биргаликда котибиятнинг расмий вакиллари, штатдаги ходимлари ҳам тер тўкиб ишлади. Улар йил давомида дам олиш кунлари ўтказиладиган мароқли, кишини ўзига тортадиган тадбирни тайёрлашга бор куч-ғайратларини аяшмади.

      Тошкентда ўтказилган БМТ Моделидан фарқли ўлароқ Нью-Йоркда ўтказилган БМТ Моделида БМТ Хавфсизлик Кенгаши вакилларидан тортиб, Вики Ликс(WikiLeaks) Директорлар Кенгаши вакилларигача иштирок этди. БМТнинг Колумбия Университети Моделида 25 та қўмита қатнашди. Вики Ликс Директорлар Кенгашининг БМТ Моделида алоҳида қўмитаси сифатида иштирок этиши ўзбекистонлик ёшлар учун ўзига ҳос янгилик бўлди. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш жоизки дунёнинг турли минтақалари ва мамлакатларида ташкил этилаётган юзлаб БМТ Моделлари бир-биридан фарқ қилади. Уларнинг барчаси маҳаллий шарт-шароитга мослашган.Ўзбекистонда ўтказилаётган БМТ Моделлари глобаль БМТ Моделларига ўхшайди. Сабаби улар БМТ Бош Ассамблеясининг тўртта қўмитаси, Хавфсизлик Кенгаши ва БМТнинг бошқа ташкилотларини эслатади.   

       Нью-Йорк яна бир карра бедор шаҳар эканлигини тасдиқлади. Инқирозли вазиятга тушган қўмиталарнинг сессияси бу фикрни тасдиқлайди. Чунки сессиялар кечаси соат 1.00 гача давом этди.

       Конференция қатнашчилари сессиялардан бўш вақтларида шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди ва ўзгаришлар, воқеа-ҳодисалардан баҳраманд бўлишди. Делегатларнинг аксарияти барча воқеалар маркази ва шаҳар тақдим этиши мумкин бўлган жами ҳузур-ҳаловатлар жойи Таймс Скверда бўлишди. Дунёни қутқаришга уринамизми ёки шаҳар тақдим этаётган қулайликлардан баҳраманд бўламизми, умуман, барчамиз Нью-Йорк Ситида бўлишдан, БМТ нинг Колумбия университети Моделида иштирок этиш ва Кўргазмани томоша қилишдан бирдек мамнун бўлдик. Бу биз учун жуда катта муваффақият эди.

       Муваффақият хорижга сафар қилиш, Yvi Leage(Печаклар Лигаси) университети томонидан ёшлар учун мўлжалланган тадбирларда қатнашиш ёки сўзамол нутқлар билан ўлчанмайди. Ҳақиқий муваффақият сизнинг ижобий ўзгаришларни ўз уйингизга, жамиятингизга ва ёшларга олиб келишингиз, шу тариқа Ўзбекистон, қолаверса, бутун дунёда тараққиётга муносиб ҳисса қўша олишингиз билан ўлчанади.    

Muallif haqida

Utkirbek Tadjimov

UNIC Knowledge Management Assistant