Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам беришга қаратилган 16 кунлик тадбир (25 ноябр)

“Ҳар бир инсон хотин-қизларга қарши зўравонликнинг олдини олиш, уни бутунлай йўқ қилишга масъулдир, бунинг учун, авваламбор, аёлларни камситишга йўл қўйувчи қарашлардан воз кечиш лозим”.                                                                                                      БМТ Бош котиби Пан Ги Мун

Умумий маълумот

Ўзининг 1999 йилнинг 17 декабр кунида қабул этилган 54/134 рақамли қарори билан БМТнинг Бош Ассамблеяси 25 ноябр кунини Халқаро Аёлларга нисбатан зўровонликка барҳам бериш куни деб эълон этиб, барча ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, нодавлат ташкилотларни мазкур кунда жамоатчиликни ушбу долзарб муаммо ҳақида хабардор этишга бағишланган тадбирларни ташкиллаштиришга чақирди.

Аёллар ҳуқуқини ҳимояловчи фаоллар 25 ноябр кунини аёлларга қарши тажоввузларни буткул йўқ қилиш куни сифатида 1981 йилдан бери нишонлаб келади. Мазкур сананинг нишонланиши 1960 йилда Доминикан Республикасининг раҳбари Рафаэл Трухилио (1930-1961) буйруғи билан инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари – уч Мирабал опа-сингилларининг ваҳшиёна ўлдирилишидан кейин одатга кирган.

1993 йилнинг 20 декабр кунида БМТ Бош Ассамблеяси 48/104 рақамли қарори билан Аёлларга қарши зўравонликка барҳам бериш тўғрисидаги декларациясини жорий этди.

Ушбу сана нимага муҳим?

• Аёлларга нисбатан зўравонлик қилиш инсон ҳуқуқларини бузишдир

• Аёлларга нисбатан зўравонлик аёлларни камситишнинг оқибатида содир бўлади, бундай камситишлар қонунда, амалиётда, жамият ичида эркак ва аёл ўртасидаги тенгсизлик туфайли содир бўлиши мумкин

• Аёлларга нисбатан зўравонлик кўплаб соҳалардаги ўсиш ва юксалишни тўхтатиб турувчи ҳодиса бўлиб, у қашшоқликка барҳам бериш, ОИВ/ОИТСга қарши кураш, дунёда тинчлик ва хавфсизликни ўрнатиш йўлида катта тўсиқларни туғдиради

• Аёл ва қизларга нисбатан зўравонлик – бу олдини олиб бўлмайдиган ҳолат эмас. Бунинг олдини олиш мумкин ва шартдир

• Аёлларга нисбатан зўравонлик ҳануз бутун дунёда кенг тарқалган бир муаммо бўлиб қолмоқда.

БМТ мазкур санани қай тарзда нишонлайди?

25 ноябр – Аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш Халқаро кунидан бошлаб 10 декабр – Инсон ҳуқуқлари кунигача бўлган даврни қамраб олувчи 16 кунлик кенг кўламдаги тадбирлар ташкиллаштирилиб, буларнинг асосий ғояларидан бири бутун дунё бўйлаб аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам беришдир.

2014 йилда БМТнинг Бош котиби аёлларга нисбатан зўравонликни йўқ қилишга қаратилган «UNiTE» номли ташаббусини очиқ деб эълон қилиши билан мазкур ташаббус дунё бўйлаб барча шаҳарлар, барча кўчаларда 25 ноябрдан то 10 декабргача жамоатчиликнинг фаол иштирокида ўтказилган эди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг тавсияларини бажаришга қаратилган Миллий Иш режасининг амалга оширилишини назорат қилиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган тадбир бўлиб ўтди

БМТ Бош котибининг 16 кунлик АЗҚ тадбир муносабати билан йўллаган мурожаати

"Аёлларга нисбатан зўравонликка қарши 16 кунлик" тадбир Ўзбекистонда