Тараққиёт дастури

Тараққиёт ва ривожланиш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий йўналишларидан биридир. БМТ тизимига кирувчи бир қатор агентликлар, турли БМТ дастурлари дунё бўйлаб деярли барча мамлакат ҳукуматлари ҳамда бошқа ташкилот ва гуруҳлар билан ҳамкорлик қилиб, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва экологик муаммоларини ҳал қилишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Бутун дунё мамлакаталарининг тараққиётига ёрдамлашиш борасида БМТ ўзининг ташкил этилиши вақтидан бошлаб то ҳанузгача қуйдаги йўналишларда фаолиятини юритиб келмоқда:

• Мингйиллик декларацияси. 2000 йилда бўлиб ўтган БМТнинг Мингйиллик саммитида йиғилган барча юрт бошилари ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва гендер тенглигини таъминлаш каби соҳаларни амалга тадбиқ қилиш борасида тантанали равишда тегишли мажбуриятларни ўз зиммасига олишди.

• 2015 йилдан кейинги даврга мўлжалланган тараққиёт дастури ва Барқарор ривожланиш мақсадлари. 2015 йилдан кейинги даврда ривожланиш ва тараққиётни илгари суришда БМТ инсон ҳуқуқларини энг олий мақсад ва шу мақсадга эришиш воситаси деб билади. Ҳеч ким, ҳеч бир инсон тараққиёт жараёнидан четда қолиб кетмаслиги лозим.

Қуйидаги бўлимларда 2000 йилдан то 2015 йилгача бўлган давр давомида амалга оширилган БМТнинг Мингйиллик ривожланиш дастури (МРД) ҳамда 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Барқарор ривожланиш дастури (БРД) билан танишишингиз мумкин. 

Янгиликлар

WHO and the Robert Koch Institute led a joint mission to Uzbekistan on 22-28 August to assess COVID-19 risks and to understan…

Ўзбекистонда COVID-19 билан боғлиқ вазият тўғрисида ҳисобот. 14 сентябр 2020 йил (Рус тилида). Батафсил манзил…

Ўзбекистонда COVID-19 билан боғлиқ вазият тўғрисида ҳисобот. 11 сентябр 2020 йил (Рус тилида). Батафсил манзил…

The United Nations General Assembly has designated October 13th as the International Day for Disaster Risk Reduction to promo…