Барқарор ривожланиш мақсадлари: глобал ҳаракатлар учун янги кун тартиби

2000 йилда қабул қилинган Мингйиллик Ривожланиш Мақсадлари (МРМ), жаҳон ҳамжамияти томонидан бутун дунёда қашшоқликни бартараф этиш йўлида мисли кўрилмаган даражадаги сайи-ҳаракатларга туртки бўлди.Умуман олганда, МРМ ушбу мақсадга 2015 йилгача бўлган вақт мобайнида эришиш йўлида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ ва лўнда чора-тадбирлар тўпламини белгилаб берди. Ушбу мақсадларнинг асосий афзаллиги уларнинг аниқ мазмуни ва айни пайтда белгиланган кўрсаткичлар ёрдамида кузатиб бориш имкониятининг мавжудлигидадир, модомики “белгиланган мақсадларнинг аниқ ўлчамли бўлиши ушбу мақсадларнинг амалда эришилишини таъминлаб берувчи муҳим омилдир”. 

МРМ доирасида бутун дунёда ўта қашшоқликни бартараф этиш, бошланғич таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, бошланғич мактаб даражасида гендер тенглигини таъминлаш, оналар ва болалар ўлимини камайтириш, ОИВ-инфекцияси тарқалишини тўхтатиш ва безгакдан ўлим ҳолатларини қисқартириш, ҳамда санитарияни яхшилаш имкониятларини таъминлаш борасида эътиборга молик натижаларга эришилди.

Аммо, белгиланган мақсадларга эришиш даражаси турли мамлакатларда ва айни мамлакатнинг турли худудларида нотекис кечди. Батафсил маълумот 

Дунё мамлакатлари МРМ доирасида эришилган муваффақиятларни эътироф этган ҳолда, МРМ доирасида амалга оширилиши якунланмай қолган мақсадларга эришиш, ҳамда, жаҳон ҳамжамиятини 2015 йилдан сўнг янги ривожланиш жабҳалари сари етакловчи максадларни белгилаб олиш заруриятини таъкидладилар. Шу тарзда, дунё мамлакатлари етакчилари Барқарор Ривожланиш Мақсадларини (БРМ) ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

 
МРМ ҳисоботлари

  

МРМга оид манзиллар