Барқарор ривожланиш мақсадлари

Дунё мамлакатлари МРМ доирасида эришилган му­ваффақиятларни эътироф этган ҳолда, МРМ доираси­да амалга оширилиши якунланмай қолган мақсадларга эришиш, ҳамда, жаҳон ҳамжамиятини 2015 йилдан сўнг янги ривожланиш жабҳалари сари етакловчи максад­ларни белгилаб олиш заруриятини таъкидладилар. Шу тарзда, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2012 йили барқарор ривожланиш мавзусида ўтказилган «Рио+20» Конференциясида дунё мамлакатлари етакчилари Барқа­рор Ривожланиш Мақсадларини (БРМ) ишлаб чиқишга келишиб олдилар. 

Рио+20 конференцияси бу­тун дунё экспертлари, фуқаролик жамияти ташкилотлари, фуқаро­лар ва хусусий сектор вакиллари иштирокида мисли қўрилмаган даражадаги кенг қамровли муҳо­камалaрнинг бошланишига туртки бўлди. Шуни таъкидлаш жоизки, устувор мавзуларга оид ҳамда мам­лакатлар миқёсида олиб борилган муҳокамалар, шунингдек глобал миқёсда ташкил этилган «Менинг дунёим» сўрови ва ихтисослашти­рилган кенгашлар ҳукуматлараро муҳокамалар учун асос яратдилар.  

Буларнинг барчаси 2030 йилга­ча эришилиши лозим бўлган 17 та БРМ ва уларга боғлиқ бўлган 169 вазифаларнинг аниқланишига олиб келди. 2015 йилнинг сентябрида, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг та­рихий саммитида, БРМ расман қабул қилинди.

БРМ ва мавзулар

SDGs

Фойдали манбалар