БМТ Ўзбекистонда

Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига 1992 йил янги суверен, мустақил давлат сифатида аъзо бўлди. Бир йилдан сўнг Тошкентда БМТ ваколатхонаси очилди. Ўзбекистонда БМТ Тараққиёт дастури (БМТ ТД), Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО), Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси (БМТ НЖБ), ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастури (ЮНЕЙДС), Гендер тенглиги ҳамда аёллар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш масалалари бўйича тузилмаси (БМТ - аёллар), Марказий Осиёда Превентив дипломатия минтақавий маркази, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ ҳўжалиги ташкилоти, ҳамда БМТ ТД раҳбарлиги остида БМТ кўнгиллилар дастури ваколатхоналаридан ташкил топган.

Ташкилот фаолиятига, шунингдек, мамлакатда ваколатхоналари бўлмаган агентликлар, жумладан БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти, Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури ва БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси кўмак бермоқда. Жаҳон банки ҳам мустақил ихтисослашган муассаса сифатида БМТнинг Ўзбекистондаги фаолиятига муҳим ҳисса қўшиб келмоқда.

БМТнинг Ўзбекистондаги фаолияти  тараққиётга кўмак дастури (ЮНДАФ)га асосланган бўлиб, бу дастур миллий ҳамкорлар ва БМТ ўртасидаги 2016 йилдан 2020 йилгача бўлган даврни ўз ичига камраб олувчи стратегик хужжат ҳисобланади. Ушбу дастур БМТ агентликларининг билим ва техник ёрдам маблагларини тараққиёт мақсадларига эриши йўлида сарфлашга бўлган интилишларига асосланади.  

ЮНДАФ 2016-2020 дастурининг асосий тематик йўналишлари:

  • Иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимоя ва инклюзив иқтисодий ривожланишни таъминлаш.
  • Соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида сифатли хизматлар билан янада кенгроқ таъминлаш орқали инсон салоҳиятини ошириш.
  • Барқарор ривожланишни таъминлаш йўлида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш.
  • Ижтимоий ҳизматларни яхшилаш ва ҳуқуқларни ҳимоя қилишга қаратилган самарали бошқарув.  

                                                     

Видеолавҳалар