Бирлашган Миллатларнинг Гендер тенглиги ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш ташкилоти

 

I. “БМТ-Аёллар” ташкилотининг миссияси

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гендер тенглиги ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш (“БМТ-Аёллар”) ташкилоти бутун дунёдаги хотин-қизлар манфаатлари, ҳуқуқларини ҳимоялаш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида асос солинган. 2010 йилда “БМТ-Аёллар” ташкилотининг дунёга келиши халқаро ҳамжамияти томонидан БМТнинг гендер тенглигини ўрнатиш борасидаги асосий вазифаларини бажаришга катта ёрдам беради деб тан олинди. “БМТ-Аёллар” ташкилотининг фаолияти гендер тенглиги барқарор ривожланишнинг ажралмас бир қисми деган ғоясига асосланади. “БМТ-Аёллар” ташкилоти БМТга аъзо бўлган мамлакатларга гендер тенгликни ўрнатишдаги халқаро андозаларни ҳаётга тадбиқ қилишда, тегишли қонун ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда ёрдам беради. 

“БМТ-Аёллар” ташкилотининг минтақавий ваколатхонаси тўртта мамлакат, яъни Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон бўйича ишлайди. Ваколатхона Олмотада (Қозоғистон) жойлашган бўлиб, у ҳукумат ва фуқаролик жамияти ташкилотларига гендер тенглигини ўрнатиш, аёллар ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, минтақада тинчликни сақлаш каби масалаларда ёрдам бериб келади.

2010 йилдан бошлаб “БМТ-Аёллар” ташкилоти Ўзбекистон Республикасида гендер масалалари бўйича маслаҳатчи бошчилигида бир қатор лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 

II. Асосий фаолият йўналишлари

Аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш

“БМТ-Аёллар” Ўзбекистон Республикасининг Хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорлик қилиб, қўмитани Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида яшовчи аёлларнинг иқтисодий аҳволини, имкониятларини яхшилашда, миллий, иқтисодий муаммоларини ҳал қилишда, ҳуқуқий хизматларни кўрсатишда, молиявий ресурсларни топиб, улардан фойдаланишдаги имкониятларини кенгайтиришда ўз ёрдамини бериб келмоқда.

Ўзбекистоннинг тадбиркор аёлларини қўллаб-қувватлаш миллий дастури

“БМТ-Аёллар” ташкилоти Ўзбекистон Республикасининг Хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа миллий ҳамкорлар билан биргаликда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига “Ўзбекистонда аёллар орасида тадбиркорликни ривожлантириш” миллий дастурини амалга оширишда ёрдам бермоқда. Мазкур дастур илгариги “Аёлларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси доирасида эришилган натижалар ва орттирилган тажрибага асосланга бўлиб, унда асосий эътибор ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган аёллар, айниқса қишлоқ жойларида яшовчи аёлларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ чора-тадбирларга қаратилган

Ўзбекистонда вақтинчалик махсус чораларни кўриш 

Ўзбекистон аёллари мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида янада фаол иштирок этишига ёрдам бериш “БМТ-Аёллар” ташкилотининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу аснода, Ўзбекистонда вақтинчалик махсус чораларни кўриш дастури амалга оширилмоқда. Мазкур дастур “БМТ-Аёллар” ташкилоти Ўзбекистоннинг Хотин-қизлар қўмитаси, Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Олий Мажлис, сиёсий партиялар, нодавлат-нотижорий ташкилотлар билан олиб борилган кенг кўламдаги маслаҳатлашув жараёнидан келиб чиққан тавсиялар асосида ишлаб чиқилиб, унинг доирасида Ўзбекистонда бошқарув лавозимларини эгаллайдиган аёллар сонини кўпайтиришга қаратилган ишларни амалга ошириш кўзда тутилган. 

Аёллар орасида ОИВнинг олдини олиш 

“БМТ-Аёллар” ташкилотининг мазкур соҳадаги фаолияти, асосан, Хотин-қизлар қўмитасига аёллар орасида ОИВни профилактика қилиш, болалар ОИВга чалинишининг олдини олиш ва ОИВ билан яшовчи аёллар ҳамда болаларга тегишли тиббий хизматларни кўрсатишда ёрдам беришга қаратилган. 

III. Ташкилот билан қандай боғланиш мумкин? 

Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Маҳмуд Таробий кўчаси 14, 100090 

Тел.: +998 (71) 120-56-95;

Website: www.unwomen.org 

 

Элен М. Конкиэвич – “БМТ-Аёлларташкилотининг Марказий Осиёдаги минтақавий вакили

Фарзона Хошимова – “БМТ-Аёллар” ташкилотининг гендер масалалари бўйича Ўзбекистондаги маслаҳатчиси

 

 

Янгиликлар

20 ноябр куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган матбуот-анжумани иштирокчилари ҳар йили ўтказиладиган “Оиладаги тинчликдан бу…

“БМТ – аёллар” Марказий Осиёдаги минтақавий бўлинмаси директори Илейн Конкиевич БМТ Ахборот марказига берга…

“БМТ-Аёллар” нашрлари