Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури

I. БМТТД вазифалари

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури 170 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларда фаолият юритиб, камбағалликни бартараф этишга, ва ижтимоий тенгсизликларни камайтиришга ёрдам беради. Ҳамкор мамлакатларда БМТТД ривожланиш соҳасидаги дастурларни ишлаб чиқишда, амалга оширишда, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишида, турли давлат идораларининг салоҳиятини оширишда, ҳамда кенг кўламдаги лойиҳалар доирасида эришилган ютуқларнинг турғунлигини таъминлашда ёрдам бериб келади. 

БМТТД Ўзбекистондаги ваколатхонасини 1993 йилнинг январ ойида мамлакатимизнинг пойтахтида очилиб, шундан бери республикани мустақил ривожланиш йўлида қўллаб-қувватлаб келмоқда. БМТТД ўзининг фаолияти доирасида Ўзбекистон ҳукумати, фуқаролик жамияти, халқига муҳим ўзгаришлар давридаги бир қатор қийинчиликларни енгиб ўтишга ёрдам бериб келмоқда. БМТТД давлат ва нодавлат ташкилотларига иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни самарали амалга ошириб, Ўзбекистон халқининг фаровонлигини таъминлаш учун керак бўлган билим, тажриба ва салоҳиятни орттиришда яқиндан ёрдам бериб келмоқда.  

II. Фаолият йўналишлари

Инклюзив ва барқарор ривожланиш

БМТТД Ўзбекистонни иқтисодий юксалишида қўллаб-қувватлар экан, айни пайтда Республика ўзи учун муҳим бўлган бир палла даври билан боғлиқ масалаларни ечиш йўлидан кетмоқда. Ўзбекистоннинг иқтисодий бошқарув тизимини такомиллаштиришга қаратилган фаолияти доирасида БМТТД фуқаролик жамияти ва хусусий сектор билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, аҳолини иш билан таъминлаш, қишлоқ жойлардаги турмуш даражасини яхшилаш, микро-молиялаштириш, тадбиркорлар учун маслаҳат марказларини жорий этиш ва тадбиркорликни рағбатлантириш, билим ва тажриба алмашинувини қўллаш, Орол денгизи минтақасида барқарор ривожланишни таъминлаш каби мақсадларга эришиш йўлида саъй-ҳаракат олиб бормоқда.

Самарали демократик бошқарув

БМТТДнинг Ўзбекистонда самарали бошқарувни илгари суриш соҳасидаги фаолияти 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракталар стратегияси мувофиқ ташкил этилган. БМТТД фаолиятининг асосий меъзони инсон манфаатлари ва ҳуқуқлари бўлгани учун, у бир қатор миллий ҳамкорлар билан бирга мамлакатнинг бошқарув тизими, фуқаролар манфаатлари, ҳуқуқларига асосланган бўлишини таъминлашда кенг кўламдаги лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириб келмоқда. Мазкур лойиҳа ва ташаббуслар доирасида давлат хизматларининг сифатини ошириш, фуқаролик жамиятининг бошқарув жараёнларидаги иштирокини фаоллаштириш, электрон бошқарув тизимини такомиллаштириш, судлар тизимини янада юқори босқичга ко`тариш, парламент фаолиятини жадаллаштириш каби соҳаларда изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шунингдек, БМТТД мамлакатда кузатилаётган ривожланиш жараёнларида аёлларни янада ҳам фаолроқ иштирок этишига ундамоқда.

III.Ташкилот билан қандай боғланиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси 4-уй, 100129

Тел.: +998 (71) 120-34-50; Факс: +998 (71) 120-34-85 

Сайт: www.uz.undp.org

 

Матилда Димовска, БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили

 

 

Янгиликлар

2019 йилнинг 3 июнида Оролбўйи минтақаси учун БМТнинг Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик жамғармасининг  (ИХКТЖ) Бошқа…

13-14 май кунлари Миряна Сполярич Эггер хоним, БМТ Тараққиёт дастури маъмури ёрдамчиси, БМТТДнинг Европа ва МДҲ мамлакатлари …

2019 йилнинг 27-28 феврал кунлари Кегейли, Тахтакўпир, Мўйноқ ва Шуманай туманларида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан …

2018 йилнинг 25-26 июнь кунлари Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес марказида “Иқлим қутичаси”- мактаб ўқувч…

БМТ ТД нашрлари