БМТнинг Таълим, фан ва маданият соҳасидаги ташкилоти

 

 

 

I. ЮНEСКОнинг миссияси 

ЮНEСКО, БМТнинг Таълим, фан ва маданият соҳасидаги ташкилотига, 1945 йилнинг 16 ноябрь кунида асос солинган. ЮНEСКО дунёда тинчликни ўрнатиш, қашшоқликни йўқ қилиш, барқарор ривожланишни таъминлаш, таълим орқали маданиятлараро мулоқот тузиш, фан соҳаларини ривожлантириш, халқаро маданий ва маълумот алмашинувига ёрдамлашиш каби соҳаларда фаолият юритади. 

ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги фаолияти унинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси, Бош идораси, Бангкок, Жакарта ва Олмотадаги минтақавий ваколатхоналари ҳамда Ўзбекистондаги миллий ЮНEСКО Комиссияси томонидан режалаштирилади ва бошқарилади. 

II. Асосий фаолият йўналишлари 

ЮНEСКО таълим, ижтимоий ва гуманитар фанлар, маданият, ахборот ва маълумот технологиялари соҳаларида ўз фаолиятини юритади. 

Таълим

ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мамлакат ҳукуматини таълим соҳасининг сифатини ошириш, мазкур соҳада тегишли андозалар, стандартларни жорий этиш, турли инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, мутасадди ташкилотларнинг салоҳиятини ошириш борасида қўллаб-қувватлайди.

Фан

ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси фан бўйича алоҳида дастури доирасида ер ва сув ресурсларидан тежамкорона, оқилона фойдаланиш имконини берувчи технологиялар, билим ва кўникмаларни ҳаётга тадбиқ этишга интилади; шунингдек биологик хилма-хилликни асраш ва янгиланувчи муқобил энергия манбаларини жорий этиш, турли соҳаларда, хусусан ерларнинг таназзулга учраши ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалалар юзасидан тадқиқотларни амалга оширишда Ўзбекистонга ўз ёрдамини бериб келмоқда. 

Маданият 

ЮНEСКОнинг маданият соҳасидаги мақсадлари мамлакатнинг бойлиги бўлмиш маданий-тарихий меросини кейинги авлодлар учун асраб қолиш, қолаверса мазкур бойликлар мамлакатнинг барқарор тараққий этиши, аҳоли даромадининг доимий равишда ошиши, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар учун чексиз имкониятларни очиб бериши мумкинлигини кўрсатиб беришдан иборатдир. Шу мақсадда ЮНEСКОнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси Жаҳон мероси рўйхатига киритилган обидаларни муҳофаза этишда, мамлакатнинг моддий ва номоддий бойликларини асраш, авлоддан авлодга ўтиш ҳамда маданий туризмни ривожлантиришга қаратилган бир қатор ташаббус ва лойиҳаларини амалга ошириб келмоқда. 

Ахборот ва маълумот алмашинуви 

Ўзининг миллий ҳамкорлари билан биргаликда ЮНEСКО барча инсонлар маълумотни излаш, ундан фойдаланиш имкониятига эга бўлишини таъминлашга, ривожланиш, демократия ҳамда жамоатчилик орасидаги мулоқотни ўрнатишга қаратилган ташаббусларини амалга оширади. 

III. Ташкилот билан қандай боғланиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Эргашев кўчаси 9, 100084

Тел.: +998 (71) 120-71-16/54/55; Факс: +998 (71) 120-71-59 

E-mail: tashkent@unesco.org; Website: www.unesco.org/tashkent 

Криста Пиккат, ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги вакили

 

 

Янгиликлар

БМТнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида турли давлат раҳбарлари барча учун сифатли таълим олиш имконияти яратиш йўлларини муҳо…

Ҳар йили 3 май куни ЮНEСКО ўзининг миллий ҳамкорлари билан бирга бутун дунё бўйлаб Жаҳон матбуот эркинлиги кунини (ЖМЭ) нишон…

Илм-фанда йўналишлар жуда кўп. Илмий ютуқлар эвазига дунё тобора ривожланмоқда. Тинчлик ва тараққиёт сари Бутунжаҳон илм-фан …

50 йилдан буён нишонланиб келаётган Халқаро саводхонлик кунининг бу йилги шиори ЮНЕСКО томонидан “Ўтмишни ўқиб, келажак…