Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси

 http://ts2.mm.bing.net/th?id=JN.TTNSLLbYRiioJD5TF1oLHw&w=287&h=130&c=7&rs=1&qlt=90&o=4&pid=1.1

I. БМТ АЖнинг миссияси

БМТ АЖ бутун дунё бўйлаб ҳар бир эркак, аёл ва бола соғлом, бошқалар билан тенг ҳуқуқли ва бахтли бўлишини таъминлашга интилувчи халқаро ташкилотдир.

БМТ АЖ ўзининг Ўзбекистондаги ваколатхонасини 1993 йилда очди. Ҳозирда жамғарма ўз фаолиятини ўзининг тўртинчи (2016-2020) дастури доирасида амалга оширмоқда. Жорий дастурда репродуктив саломатлик, инсон ҳуқуқларини ҳимоялаш, аҳолишуносликка доир маълумотлардан ривожланиш соҳасидаги лойиҳаларда фойдаланиш борасида тегишли давлат идораларининг салоҳиятини ошириш каби масалаларга алоҳида эътибор берилган.

II. Асосий фаолият йўналишлари

БМТ АЖнинг Ўзбекистондаги фаолияти қуйидаги учта йўналишда амалга оширилади:

Аҳолишуносликка доир маълумотлардан ривожланиш соҳасидаги дастурларда фойдаланиш борасида тегишли давлат идораларининг салоҳиятини ошириш

БМТ АЖнинг фаолияти аҳолининг турмушини яхшилаш, барқарор ривожланишни таъминлаш билан боғлиқ мақсадларга эришишда халқаро ҳамжамиятга катта ёрдам бериб келмоқда. Аҳоли таркибининг ўзгариши, аҳоли сонининг ошиши ёки камайиши, туғилиш ва ўлиш миқдори, аҳолининг кўчиши каби ҳодисалар инсон ҳаёти, мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий ривожланишига катта таъсир кўрсатиши мумкин. Бундан ташқари, аёллар соғлиги, репродуктив саломатлиги, ҳуқуқларининг ҳимояланиши каби БМТ АЖ томонидан аниқланадиган кўрсаткичлар ҳам аҳоли ҳолатига ўз таъсирини кўрсатиб боради.

Аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш, бу борадаги ҳуқуқларини ҳимоялаш, ёшларнинг репродуктив саломатлик тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш

БМТ АЖ Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга ёрдам бериб, бунда асосий эътиборни репродуктив саломатлик ва она саломатлигини таъминлаш бўйича хизматларнинг сифатини оширишга қаратади. Ташкилот тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш, тиббиёт муассасаларини тегишли ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, акушерларнинг малакаси ва кўникмаларини яхшилашга қаратилган дастурларида фаол қатнашиб келади.

Шунингдек, БМТ АЖ репродуктив тизимларикўкрак бези саратони каби энг кўп учрайдиган касалликларни профилактика қилиш, аниқлаш ва даволашга қаратилган миллий дастурларни ҳам қўллаб-қувватлайди. Тиббиёт муассасаларида жорий этилган репродуктив саломатликни таъминлаш бўйича йўл-йўриқларни такомиллаштириш, тегишли амалиётларни халқаро андозаларга мослаштиришда ҳам БМТ АЖ мунтазам равишда ўз ёрдамини бериб келмоқда.

БМТ АЖ, шунингдек, репродуктив саломатлик, исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш бўйича маълумотларни аҳолига тақдим этиш борасида ҳам кенг кўламдаги ишларни олиб боради. Қолаверса, БМТ АЖ ОИВ ва жинсий алоқа орқали юқадиган бошқа касалликларнинг олдини олиш бўйича БМТ агентликларининг турли лойиҳа ва дастурларида ҳам фаол қатнашиб, тегишли чора-тадбирларни қўллаб келади.

Барча эркак ва аёллар ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш

БМТ АЖ миллий қонунларда гендер тенгликни ўрнатишга тааллуқли масалаларнинг қамраб олинишини таъминлашда ҳам фаол иштирок этади. Жумладан, жамғарма ёрдамида барча эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги тўғрисидаги қонуннинг лойиҳаси ишлаб чиқилиб, халқаро мутахассис томонидан экспертиза қилинди. Мазкур қонун лойиҳаси ҳозирда тегишли қонун чиқарувчи органлар томонидан кўриб чиқиляпти.

III. Ташкилот билан қандай боғланиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Маҳмуд Таробий кўчаси 14, 100090

Тел.: +998 (71) 120-68-99; +998 (71) 2815881/83

Факс: +998 (71) 120-68-97

E-mail: info@unfpa.uz; Website: http://uzbekistan.unfpa.org

Миеко Ябута, БМТ АЖнинг Ўзбекистондаги вакили

 

Янгиликлар

Тошкент, 11 август, 2017 - Халқаро ёшлар куни "Ёш оилалар ва қизлар" Биринчи миллий форуми доирасида нишонланади. Бу йилги та…

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) 2017 йилги Жаҳон Аҳолишунослик кунини нишонлашди. Қи…

БМТнинг 2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасига  Тараққиётда кўмаклашиш Дастурининг умумий раҳбарлиги остида иш юри…

Тошкент, 2017 йил 13 май – 2017 йилги Халқаро оила куни муносабати билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон в…

БМТ АЖ нашрлари