БМТнинг Болалар фонди

I. Болалар фондининг миссияси

 

ЮНИСEФ, ёки БМТнинг Болалар фонди Ўзбекистон Республикасида 1994 йилдан бери ўз фаолияти доирасида мамлакатнинг ёш фуқаролари ғамхўр ва дўстона жамиятда вояга етиши, ривожланишини таъминлашга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Ўзининг мандати асосисда ЮНИСEФ Ўзекистон болаларининг ҳимояланиши, уларнинг эҳтиёжлари қондирилиши ҳамда уларнинг салоҳиятини намоён этишга барча шароитлар мавжудлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

 

ЮНИСEФ ўз фаолиятини БМТнинг Болалар ҳуқуқи тўғрисидаги конвенцияси асосида амалга ошириб, барча мамлакатларда болалар ҳуқуқларини ҳимоя этиш амалиётини миллий қонунчиликка сингдиришга ҳаракат этади.

 

Ўзининг ҳамкорлик дастурлари доирасида ЮНИСEФ Ўзбекистон Ҳукуматини жойларда болалар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, уларнинг фаровонлигини таъминлаш, оилавий аҳволини яхшилаш каби соҳаларда ёрдам бериб келмоқда. Шунингдек, ЮНИСEФ мазкур соҳаларда парламент, фуқаролик жамияти ташкилотлари, қишлоқ аҳолиси, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ҳамда икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлар билан ҳам яқиндан ишлаб келмоқда.

 

II. Асосий фаолият йўналишлари

 

ЮНИСEФ ўзининг Ўзбекистондаги фаолияти доирасида она ва болаларнинг саломатлиги, улар орасидаги ўлиш даражасини камайтириш, ушбу соҳада энг юқори андозаларнинг жорий этилиши, она ва болалар озиқланиши борасидаги энг илғор тажрибаларни ҳаётга тадбиқ қилиш, ОИВ юқтирилишининг олдини олиш, гигиена талабларига риоя этилишини таъминлаш каби масалалар миллий қонунчиликда ўзининг аксини топиши, шу соҳаларда мавжуд бўлган муаммоларнинг ечилишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

 

Шунингдек, ЮНИСEФ Ўзбекистонда ҳар бир бола ғамхўр муҳитда тарбияланиши, таълим олиши ва ривожланишини таъминлашга интилади. Ушбу мақсадга эришиш йўлида ЮНИСEФ Ўзбекистон Ҳукуматини мамлакатда бошланғич таълим, мактабгача таълим тизимларини янада такомиллаштиришда, болаларни барча турдаги зўровонликлардан ҳимоялашда, уларнинг ҳуқуқларини илгари суришда ёрдам бериб келяпти.

 

Шунингдек, ЮНИСEФ болалар ҳуқуқларининг бажарилиши, ҳимоя қилинишини таъминловчи махсус кузатув тизимини яхшилашда ҳам Ўзбекистон Ҳукуматини қўллаб-қувватлайди, мамлакатда болаларни ҳимоялаш, уларга ғамхўрлик қилиш маданиятини янада юксалтиришга интилади.

 

Жорий 2016-2020 йилларга мўлжалланиб тузилган ҳамкорлик дастури доирасида Болалар фонди Ўзбекистонда яшовчи ҳар бир она ва ҳар бир боланинг ҳуқуқи, фаровонлигининг муҳофаза қилинишини таъминлашга интилади. ЮНИСEФ дастури БМТнинг Мингйиллик тараққиёт дастури, Болалар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ҳамда Аёлларга нисбатан барча турдаги камситишларга барҳам бериш тўғрисидаги конвенцияда белгиланган мақсад ва вазифалар билан узвий боғлиқдир.

 

III. Ташкилот билан қандай боғланиш мумкин?

 

Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Шароф Рашидов кўчаси 16, 100029

 

Тел.: +998 (71) 233-95-12; Факс: +998 (71) 140-65-08

E-mail: tashkent@unicef.org; website: www.unicef.uz

 Саша Грауманн, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили

 

Янгиликлар

Avgustning birinchi haftasi Jahon kơkrak suti bilan oziqlantirish haftaligi sifatida 170 dan ortiq mamlakatlarda, jumladan Ơz…

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва ЮНИСЕФ, Европа Иттифоқи кўмагида, миграция таъсиридан болаларни ҳимоялаш бўйича лойиҳани …

Саша Грауман, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили   ЮНИСЕФ ҳукуматларни Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга аъзо д…

Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини яхшилаш борасидаги ишлар Мадинанинг боласи ойига тўлмай, вазни меъёрига етмай туғилга…