БМТнинг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармаси

 

I. БМТ НЖҚКБ миссияси

ЖҚКБ бутун дунё бўйича ноқонуний гиёҳ моддаларининг айирбошланиши ва мамлакатлараро уюшган жиноятга қарши кураш соҳасида энг етакчи ташкилотлардан биридир. Ташкилот соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва адолатни таъминлаш каби соҳалардаги масалаларни ечиб, терроризмнинг олдини олишда мамлакатларга ўзининг ҳуқуқий ва техник ёрдамини бериб келади.

БМТ тизимида НЖҚКБ терроризмга қарши кураш бўйича энг катта салоҳият ва тажриба орттирган ташкилот ҳисобланади. Хусусан, ташкилот жиноятнинг олдини олиш, жиноий ҳуқуқ, қонун устуворлигини таъминлаш, гиёҳларни назорат қилиш, мамлакатлараро уюшган жиноятга қарши кураш, ноқонуний даромадларини легализация қилиш, коррупция ҳамда мазкур соҳаларда халқаро ҳамкорлик ўрнатиш каби жабҳаларда амалий тажриба ва кенг кўламдаги салоҳиятга эгадир.

Халқаро ва миллий ҳамкорлар, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари, ЮНEЙДС ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда НЖҚКБ мамлакатларга ОИВга чалинган инсонлар ҳамда гиёҳвандлар учун керак бўлган тиббий хизматлар, воситалар, зарур бўлган ҳужжатлар ва далилий ашёларни таъминлаш, қолаверса озодликни чеклаш жойларда ишлаб ёки яшаб келувчи шахсларга тегишли ёрдам ва маслаҳат бериб келмоқда.

Ташкилотнинг минтақавий ваколатхонаси Марказий Осиё мамлакатларига гиёҳвандлик ва наркотик моддаларининг ноқонуний айирбошланишини қисқартириш ҳамда уюшган жиноятга қарши курашда ва терроризмнинг олдини олишда ўз ёрдамини бериб келмоқда. Минтақавий ваколатхона Тошкент шаҳрида жойлашган бўлиб, Остона ва Олмота, Бишкек, Душанбе, Ашхобод ва Бакуда ҳам мамлакат миқёсидаги ваколатхоналарига эга.

Марказий Осиёда Ўзбекистон энг кўп аҳолига эга бўлган мамлакат бўлиб унда 30 миллиондан ортиқ аҳоли яшайди. Ушбу минтақада барқарорликни таъминлаш нуқтаи назаридан Ўзбекистоннинг ўрни ниҳоятда муҳимдир. Ташкилот 1993 йилдан бошлаб ўзининг Ўзбекистондаги фаолияти доирасида мамлакатда хавфсизликни, аҳоли соғлигини, айниқса ёш аҳоли саломатлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Ривожланиш ва тараққиёт мустаҳкам ва барқарор бўлиши учун гиёҳвандлик ва уюшган жиноятга қарши кураш, коррупция ва терроризмга қарши кураш самарали равишда амалга оширилиши лозим.

II. Асосий фаолият йўналишлари

Ноқонуний наркотик моддаларининг айирбошланишига қарши кураш

Мазкур соҳада ташкилот Ўзбекистоннинг ҳуқуқни тарғибот қилиш органлари билан бирга давлат чегарасининг дахлсизлигини таъминлаш ҳамда ушбу органларнинг салоҳиятини ошириш борасида ҳамкорлик қилиб, мамлакатда ноқонуний гиёҳ моддалари савдосини қисқартиришга интилади.

Жиноят, терроризм ва инсон савдосига қарши кураш

Жиноят ва инсон савдосига қарши кураш борасида НЖҚКБ мамлакатларга тегишли миллий қонунчилигини янада такомиллаштириш, ҳуқуқни тарғибот қилувчи органларининг салоҳиятини ошириш ва мазкур соҳалар бўйича тегишли маълумотлар базасини яратишда, уни юритишда қўллаб-қувватлайди. Ташкилот, шунингдек, минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ўрнатишда, амалга оширишда ўз ёрдамини беради. Бундан ташқари, ташкилот Ўзбекистон Ҳукуматига терроризмга қарши ҳуқуқий режимни кучайтириш, БМТ конвенциялари ва протоколларини ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг терроризмга қарши қарорларини ратификация қилиш ва амалга оширишда ўз ёрдамини бериб келмоқда.

Гиёҳвандликка қарши кураш

Гиёҳвандликка қарши кураш ва ОИВнинг олдини олиш борасида ташкилот мамлакатга гиёҳвандликка ружу қўйган инсонларни даволаш, гиёҳвандликнинг олдини олиш бўйича миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришга кўмаклашиб, инъекция орқали наркотик моддаларни истеъмол қилувчи инсонлар ҳамда озодликдан маҳрум қилиш жойларида яшаётган шахслар орасида ОИВнинг тарқалишини қисқартиришга ўз ҳиссасини қўшиб келяпти.

Маълумотларни таҳлил қилиш

НЖҚКБ Ўзбекистонга гиёҳвандлик, ноқонуний гиёҳ моддаларининг айирбошланиши тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш тизимини такомиллаштиришда ҳам ўз ёрдамини бериб келмоқда. Жумладан, гиёҳ моддаларининг ноқонуний айирбошланиши тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш тизими ўрнатилиб, у минтақавий миқёсдаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш марказига уланди.

Мазкур марказ, Марказий Осиёдаги маълумот маркази ҳамда Мувофиқлаштириш маркази НЖҚКБнинг минтақадаги фаолиятининг ёрқин мисоли десак муболаға бўлмайди. Европол ва Европа Иттифоқи қонунлари асосида ташкил этилган юқоридаги марказ тегишли мамлакатларда турли кенг-кўламдаги жиноятга қарши операциялар, гиёҳ моддаларининг ноқонуний айирбошланишига қарши курашни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратади. Ташкилот полиция, гиёҳ моддаларининг ноқонуний айирбошланишига қарши кураш бўйича органлар, божхона хизматлари, чегара хизматлари ва бошқа ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилади.

НЖҚКБнинг 2015-2019 йилларга мўлжалланган янги дастури

2015 йилнинг май ойида НЖҚКБ Марказий Осиё учун 2015-2019 йилларга мўлжаллаб тузилган янги дастурини имзолаб, мазкур дастур Ашхобод шаҳрида барча бешта Марказий Осиё мамлакатларидан ташриф буюрган юқори лавозимдаги вакиллар томонидан расман жорий этилди. Ушбу янги дастур ташкилотнинг илгариги дастурлари доирасида эришилган натижаларга асосланган бўлиб, унда алоҳида, бири-бири билан боғлиқ бўлмаган лойиҳалар ўрнига, мажмуавий ёндашув қўллаб, бири-бирига уланган ташаббус ва лойиҳаларнинг амалга оширилиши кўзда тутилган. 2015 йилдан 2019 йилгача бўлган даврга ажратилган 70 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ Марказий Осиё мамлакатларининг ички салоҳияти ҳамда бутун минтақа миқёсидаги ҳамкорликни амалга ошириш салоҳиятини мустаҳкамлашга сарфланиши кутилмоқда.

Марказий Осиёдаги дастур тўртта қисмдан иборат: мамлакатлараро уюшган жиноят, наркотик моддаларининг ноқонуний айирбошланишига қарши кураш ва терроризмнинг олдини олиш; жиноий ҳуқуқбузарликлар ва коррупциянинг олдини олиш;
Гиёҳвандликни даволаш ва ОИВнинг тарқалишига қарши кураш; тадқиқотлар ва маълумот таҳлили. Мазкур дастур БМТ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги келишув (ЮНДАФ) билан чамбарчас боғлиқдир. Дастурнинг мақсад ва вазифалари барча ЮНДАФ келишувлари, хусусан уларнинг қонун устуворлигини ўрнатиш, самарали бошқарув ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги мақсадлари билан ҳамоҳангдир. Бундан ташқари, дастурдаги мақсадлар БМТнинг Барқарор тараққиёт мақсадлари билан ҳам чамбарчас боғланган.

III. Ташкилот билан қандай боғланиш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри, Абдулаа Қаҳҳор кўчаси 30-А, 100100

Тел.: +998 (71) 120-80-50; Факс: +998 (71) 120-62-90

E-mail: unodc.roca@unodc.org; Website: www.unodc.org/centralasia

Ашита Миттал, БМТ НЖҚКБнинг Марказий Осиёдаги вакили

Янгиликлар

Сессия Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлилий мультимедиа маркази томонидан тақдим этилган қис…

Бугун БМТ Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бошқармасининг (БМТ НЖҚКБ) Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси томонидан…

1 ноябр куни БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасининг ижрочи директори Юрий Федотов Ўзбекистон Респу…

Ўтган йили БМТ Бош Ассамблеясининг наркотиклар муаммоси бўйича махсус кенгашида халқаро ҳамжамият наркотик моддаларни суиисте…

НЖҚКБ нашрлари