Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни (1 декабр)

Бутундунё ОИТСга қарши кураш кунини нишонлар эканмиз, мен барча юрт бошиларини бу олийжаноб мақсад йўлида бирлашишларига чақираман. ОИТС оқимини тўхтатишга муваффақ бўлдик, энди 2030 йилга қадар уни бутунлай йўқ қилишга интилайлик.”
БМТ Бош котиби Пан Ги Мун 

Умумий маълумот

Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни 1988 йилдан бошлаб дунё бўйлаб ҳар йили 1 декабр куни нишонланади. Мазкур кун соғлом ҳаёт тарзини илгари суриш борасидаги энг муҳим кунлардан бирига айланиб, ОИТС ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш, мазкур касалликдан вафот этган инсонларни ёдга олиш ва, қолаверса, ОИТСга қарши кураш йўлидаги ютуқларимиз, жумладан, бу касалликнинг жадаллашишини тўхтатиб туриш ва олдини олиш бўйича хизматлардан фойдаланиш имкони эндиликда янада кўпроқ инсонларда мавжудлигини эслаш учун яхши имкониятдир ҳам.

Ушбу сана нимага муҳим?

- 2013 йилда бутун дунёда ОИВ билан яшаётган инсонлар сони 35 миллион эди

- эпидемия бошланишидан бери 78 миллион инсон ОИВни юқтириб олган бўлса, 39 миллион инсон ОИТС билан боғлиқ касалликлардан вафот этди

- ОИВ билан яшовчи барча катта ёшдаги инсонларнинг 38% ҳозирда керакли тиббий ёрдам олаётган бўлсада, ОИВ билан яшовчи болаларнинг атиги 24 фоизигина уларнинг ҳаётини сақлаб турувчи дори воситаларидан фойдаланиш имконига эгадир

БМТ мазкур санани қай тарзада нишонлайди?

Биринчи бўлиб, Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш кунини то 2004 йилга қадар ЮНEЙДС агентлиги ўзининг ташкил этилишиданоқ нишонлаб келган. 2004 йилдан бошлаб мазкур сана Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш ташаббусининг Глобал бошқарув қўмитаси бутун дунё бўйлаб фуқаролик жамияти, ОИТСга қарши кураш соҳасида фаолият юритаётган турли ташкилотлар ва ҳукумат идоралари билан биргаликда ҳар йили Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш кунини нишонлаш муносабати билан муайян бир мавзуни белгилаб олиб, тегишли чора-тадбирларни ўтказиш амалиётини йўлга қўйган.

Бундай мавзулар бир ёкки икки йиллик даврни қамраб олиб, нафақат Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш кунини нишонлаш, балки бошқа тадбирлар билан ҳам уланиб кетади. “ОИТСни тўхтатинг. Берган ваъдангизнинг устидан чиқинг” каби шиорлар остида ОИВ ва ОИТСга қарши кураш доирасида йиллар давомида бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келмоқда.

БМТ Бош котибининг Бутунжаҳон ОИTСга ҚКК муносабати билан йўллаган мурожаати

 

Бутунжаҳон ОИДСга ҚКК Ўзбекистонда