Санжарбек Тошбоев

Халқаро миграция агентлиги(ХМА)нинг Ўзбекистондаги алоқалар бўйича мутахассиси, ХМАнинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси
Январь 2015

2015 йилда ХМАда ўз фаолиятини бошлашдан олдин жаноб Тошбаев БМТТДнинг“Парламентаризмни ривожлантиришга кўмаклашиш” лойиҳасида ишлаган. Бундан ташқари, у 2005-2011 йилларда инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказида ишлаб инсон ҳуқуқларини тарғибот қилиш ва ҳимоялаш соҳасида кенг билим ва тажриба орттирди. 2002-2005 йилларда жаноб Тошбаев Ўзбекистон Агро-лизинг компаниясида юрисконсулт лавозимида ишлаб хусусий сектор билан ҳамкорлик қилиш борасида бой тажриба орттирди.

Жаноб Тошбаев ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар соҳасида чуқур билим ва кўникмаларга эга. У Буюк Британиянинг Тиссайд университетининг ҳуқуқ, сиёсат ва иқтисодиёт соҳасида бакалавр, Тошкент Давлат юридик университетинниг ҳуқуқшунослик бўйича магистр ва Давлат бошқаруви академиясининг халқаро муносабатлар соҳасида магистр даражаларни олган.

Бўлимга қайтиш