Хелена Фрейзер

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги Доимий вакили
Декабрь 2014

Хелена Фрейзер (Бирлашган Қироллик) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистон Республикасидаги Доимий вакили этиб тайинланди.

Мазкур лавозимини эгаллашдан олдин Хелена БМТнинг Гуманитар масалалари бўйича бошқармасининг (БМТ ГМБ) Омондаги Минтақавий бюросида Сурияда юзага келган танглик муаммоси бўйича раҳбари лавозимида ишлаган (2014-2017). У Женевада (Швейцария) БМТ ГМБнинг трансформацион ўзгаришлар жараёнлари раҳбари ҳамда ҳамкорлик ва ресурсларни жалб қилиш бўйича бўлинмасининг вақтинчалик раҳбари лавозмларида ишлаб (2012 -2014), шу вақтнинг ўзида хусусий сектор бўлимига ҳам раҳбарлик қилган. 2008-2012 йилларда Хелена БМТ ГМБнинг донорлар билан алоқа қилиш бўлимига раҳбарлик қилган, 2002-2008 йилларда эса БМТ ГМБнинг Женева ва Нью-Йоркдаги ваколатхоналарида турли лавозимларда гуманитар ёрдамни ислоҳ қилиш, мамлакат ичидаги аҳолининг кўчиши ва сиёсат чора-тадбирларини ишлаб чиқиш каби масалалар билан шуғулланган. Бундан илгари Хелена БМТ Бош котибининг Шарқий Тиморда вақтинчалик БМТ Маъмуриятидаги Махсус вакили муовининг ёрдамчиси (2001-2002) ҳамда Нью-Йоркда Фавқулодда ёрдам мувофиқлаштиручисининг/БМТ Бош котибининг вакили муовининг махсус ёрдамчиси (2000-2001) лавозимларида ишлаган. Хелена ўзининг БМТ ГМБдаги фаолиятини Грузиядаги амалий маслаҳатчи лавозимида бошлаб (1997-1998), кейинчаликда Нью-Йорк шаҳрига Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича мутахассис лавозимида кўчиб ўтган (1999-2000).

Хелена Оксфорд университетида (Буюк Британия) халқаро алоқалар соҳасида магистр даражаси ҳамда худди шу университетда тарих ҳамда рус тили ва адабиёти бўйича бакалавр дарачасини қўлга киритган.

Хелена инглиз, француз ва рус тилларида сўзлаша олади.

Хелена ўзининг ҳозирги лавозимидаги вазифаларини 2017 йил 31 июл кунидан эътиборан бажариб келади.

Бўлимга қайтиш