Миеко Ябута

ЮНФПА вакили
Сентябрь 2015

 

Ўзининг Ўзбекистондаги ЮНФПА ваколатхонасидаги фаолиятидан олдин Ябута хоним ЮНФПАнинг Мароккодаги (2011-2015) ва Лаосдаги (2006-2011) вакили лавозимида ишлаган. Ундан олдин у ЮНФПАнинг Нью-Йоркдаги Бош қароргоҳида турли лавозимларни шунингдек ЮНФПАнинг Мадагаскардаги ваколатхонаси (1998-2001) ва Танзаниядаги ваколатхонаси (1994-1998) раҳбарининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. У БМТга 1992 йилда кичик мутахассис бўлиб ишга кирган. Ундан олдин у Японияда IBM ва Sony Corporation компанияларида ҳамда Мароккодаги Япония кўнгиллилари дастурида ишлаган (1984-1986).

Ябута хоним Лондоннинг гигиена ва тропик тиббиёти олий мактабининг ривожланаётган мамлакатларда соғлиқни сақлаш тизими соҳасидаги, ҳамда АҚШдаги Принстон университетининг Вудро Вилсон номидаги давлат ва халқаро муносабатлар мактабининг давлат бошқаруви бўйича магистр даражаларига эга. Ўзининг она тили бўлмиш япон тилидан ташқари Ябута хоним инглиз ва француз тилларида эркин мулоқот қила олади.

Бўлимга қайтиш